ТОШКЕНТ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 26 февраль куни соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий академияси ?куо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта залида “Анъанавий япон елпиғичи” номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
“Утива” деб номланадиган елпиғич, одатдагидек, ёз фаслида ишлатилади ва япон миллий қадриятларидан бирига айланган. Елпиғични тайёрлаш учун даставвал дарахтларнинг катта барглари ва ҳайвон соч толалари ишлатилган. Вақт ўтиши билан ушбу жараёнда бамбук ва қоғоздан фойдаланиш русум бўлган.