??Вда АҚШ элчихонаси вакили билан учрашув бўлиб ўтди

07.03.2020 10:50

ТОШКЕНТ, 7 март. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Элчихонаси, АҚШ Давлат департаменти Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш ва ҳуқуқни тадбиқ этиш халқаро масалалари бўйича бюроси директори Рассел Сингер билан Одам савдосига қарши курашиш масалаларида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда агентлик мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Учрашувда Р.Сингерга одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия томонидан амалга оширилаётган ишлар, жумладан ушбу йўналишдаги жиноятларни фош этиш, уларни олдини олиш, бундай жиноят жабрдийдаларини ҳимоя қилиш ва ёрдам бериш юзасидан атрофлича маълумотлар, шунингдек АҚШ Элчихонаси вакилини қизиқтирган бошқа саволларига жавоб берилди.

Учрашув якунида АҚШ Давлат департаменти Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш ва ҳуқуқни тадбиқ этиш халқаро масалалари бўйича бюроси билан ?чки ишлар вазирлиги ўртасида жиноятчиликка, жумладан одам савдосига қарши кураш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net