?ҲТ ССП: Ўзбекистонда 2022 йил «?нсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди

05.01.2022 09:31

ТЕҲРОН, 5 январь. /«Дунё» АА/. ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти Савдо-саноат палатасининг (?ҲТ ССП) электрон порталида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги 2022 йил муносабати билан йўллаган табриги асосида тайёрланган “Ўзбекистонда 2022 йил ?нсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили деб эълон қилинди” сарлавҳаси остидаги мақола ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси маълумотига қараганда, мазкур мақолада Президент Шавкат Мирзиёев ўзбек халқини Янги 2022 йил билан қутлар экан, ҳар бир оилага сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва бахт-саодат тилагани таъкидланган.

Унда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Ўзбекистон халқи ҳаётида ёрқин из қолдиргани ҳам алоҳида қайд этилган. «Пандемия ва глобал инқироз шароитига қарамасдан, Ўзбекистонда юқори иқтисодий ўсиш таъминланди, - деб ёзади манба. - Кўплаб корхоналар, кластер ва технопарклар, замонавий инфратузилма тармоқлари барпо этилди. Янги-янги уй-жойлар, боғча ва мактаблар, олий таълим муассасалари ва шифохоналар, маданият ва спорт масканлари фойдаланишга топширилмоқда. Тадбиркорлик ҳаракати, жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлиги жадал ривожланмоқда».

Мақолада Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотлар ортга қайтмас моҳият касб этганига алоҳида эътибор қаратилган. Таъкидланганидек, янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикри атрофлича ўрганилди. Ана шу таклифлардан келиб чиқилган ҳолда Янги 2022 йилни Ўзбекистонда «?нсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили», деб эълон қилиш таклиф этилди.

«2022 йилда иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш эътибор марказида бўлади, - деб ёзади ?ТҲ портали. - Аҳоли даромадларини кўпайтириш, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини оширишга қаратилган муҳим ишлар давом эттирилади. ?жтимоий соҳалар, айниқса, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантиришга барча ресурслар жалб этилади. Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийларини, аёллар ҳамда ёшларини қўллаб-қувватлаш, кўмакка муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор берилади».

Мақолада сўнггида таъкидланганидек, 2022 йил ҳам мамлакатда ободонлаштириш, замонавий уй-жойлар, жумладан, барча ҳудудларда «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш ҳукуматнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net