?ҲТ Бош котиби: Биз Ўзбекистонга ташкилотнинг муҳим аъзоси сифатида катта аҳамият қаратамиз

04.03.2021 13:38

ТЕҲРОН, 4 март. /«Дунё» АА/. ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) Бош котиби Хади Сулаймонпур «Дунё» ААга берган интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ?ҲТ 14-саммитидаги нутқи ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити ?змир шартномаси (?ҲТ устави)нинг 4-моддасига мувофиқ чақирилади, - деди халқаро ташкилот раҳбари. - Саммит ?ҲТ учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки анжуман давлат раҳбарларига ташкилот фаолиятини кўриб чиқиш, унинг дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишдаги бугунги ҳолат ва истиқболларини ўрганиш, шунингдек, минтақанинг умумий манфаатларига жавоб берадиган минтақавий ва глобал масалалар юзасидан фикр алмашиш имкониятини беради.

Ташкилотнинг олий даражадаги сўнгги учрашуви 2017 йил март ойида ?сломободда бўлиб ўтган эди. Бироқ, пандемия сабабли, ?ҲКнинг 14-саммити Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон раҳбарлигида виртуал форматда ташкил этилди.

Ушбу саммитда ?ҲТ минтақасидаги барча 10 та давлат раҳбарлари қатнашдилар. Онлайн-анжуманда Ўзбекистоннинг олий даражада иштирок этиши ?ҲТ учун жуда муҳим воқелик ҳисобланади.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон бугун ушбу минтақавий иқтисодий ташкилотнинг фаол аъзоларидан бирига айланди.

?ҲТ ҳам ташкилотнинг муҳим аъзоси сифатида Ўзбекистонга катта аҳамият қаратади.

Ўзбекистонда денгизга бевосита чиқиш йўли бўлмасада, мамлакат ривожланган инсон ресурслари, улкан саноат, қишлоқ хўжалиги ва сайёҳлик салоҳиятига эга. Дунёда майдони жиҳатидан 56-ўринда, аҳоли сони бўйича 42-ўринда туради.

Ўзбекистоннинг ?ҲТга аъзо давлатлар билан умумий товар айирбошлаш ҳажми сўнгги йилларда бир ярим бараварга ошди.

Муҳим географик жойлашуви, аҳолиси, ялпи ички маҳсулоти, минтақа ичидаги савдо ҳажми, ўзаро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ?ҲТнинг бутун минтақамиз фаровонлиги ва тараққиёти йўлидаги серқирра фаолиятида муҳим роль ўйнайди.

Ахборот ва технологиялар, савдо ва инвестициялар, ташқи бозорларга чиқиш бўйича глобал рақобатга эътибор қаратган ҳолда, Президент Шавкат Мирзиёев ?ҲТ минбаридан жуда муҳим ғоя ва ташаббусларни илгари сурди.

Ўзбекистон раҳбари ?ҲТ саммитидаги нутқида асосий минтақавий муаммолар ва имкониятлар, шунингдек, белгиланган вазифаларни ҳал этишда ?ҲТнинг ўрни тўғрисида чуқур тушунчаси, билими ва тажрибасини намоён этди.

Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббуслар ташкилот ва ташкилотимизга аъзо ҳар бир давлат учун долзарбдир.

Тариф ва тарифсиз тўсиқларни бартараф этиш ҳамда ?ҲТга аъзо давлатларнинг савдо ва ташқи савдо вазирларининг 6-йиғилишини Тошкентда ўтказиш орқали савдо ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма саноат кластерлари барпо этиш ҳамда тармоқ қўшимча қиймат минтақавий занжирларини яратиш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилиш бўйича таклифлар эътиборга моликдир.

Транзит транспорт коридорлари ва минтақамиз транзит имкониятларини кенгайтириш, шу жумладан, Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш, тегишли халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни кучайтириш долзарблиги билан ажралиб турибди.

Туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш, бой минтақавий маданият ва тарихий меросга асосланган умумий сайёҳлик платформасини яратиш, уни Хива шаҳрида ?ҲТ минтақаси туризм вазирларининг 4-йиғилиши пайтида ишлаб чиқиш, ?ҲТ фаолиятига ёшларни жалб қилиш учун Тошкентда Халқаро ёшлар форумини ўтказиш ташаббуслари аъзо давлатлар вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

?ҲТ котибияти Ўзбекистоннинг юқоридаги таклиф ва ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Биз, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг минтақамизни янада изчил ривожлантириш учун ?ҲТ фаолиятида фаол иштирокини қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолаймиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net