Ҳокимларнинг ваколатлари қайта кўриб чиқилади

24.01.2020 10:28

ТОШКЕНТ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳар томонлама мукаммал ва самарали бошқарув тизимини яратиш бўйича вазифаларга тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Президентнинг қайд этишича, вилоят ва туман ҳокимлари ўз дастурлари ва уларнинг ижроси тўғрисида вилоят кенгашларида ҳисобот берадиган тизим жорий қилинади.

Тизим ҳокимларнигн фармонлар, қарорлар, концепция ва стратегияларда белгиланган индикаторлар ва мақсадли параметрларнинг ўз ҳудудидаги ижроси бўйича оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликка мунтазам ахборот беришини назарда тутади.

Президент иш самарасини ошириш мақсадида, маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида Кенгаш сўрови институтини жорий этишни таклиф қилди.

Давлатимиз раҳбари ҳокимликларнинг 300 га яқин вазифа ва функцияларидан 175 таси мазмун-моҳиятига кўра улар асосий вазифалари тоифасига кирмаслигини билдирди. Шу сабабли Олий Мажлис Сенатига Адлия вазирлигини жалб этган ҳолда, жорий йил биринчи ярмида ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш вазифасини топширди.

Мурожаатнома давом этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net