Ҳиндистон илм-фан, маданият иқтисодиёт вакиллари Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан ўз мулоҳазаларини билд

27.01.2020 11:31

ДЕҲЛ?, 27 январь. /“Дунё” АА/. Ҳиндистон илм-фан, маданият, иқтисодиёт жамоатчилиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси аҳамиятини юқори баҳоламоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Шаҳид Таслим, Жамия Миллия ?сламия университети ўзбек тили  кафедраси профессори, “Ўзбек тили дўстлари” клуби раҳбари:

- Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига келиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга йўллаган Мурожаатномасини университетимиз талабалари билан биргаликда тингладик. Мурожаатномада бугунги кунда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожидаги энг долзарб масалалар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Президенти таклифи билан 2020 йилни Ўзбекистонда ?лм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилингани ҳар томонлама долзарб ташаббус бўлди. Ушбу ташаббус биз каби илм-фан соҳаси вакилларига янгича куч-қувват ва алоҳида масъулият бағишлайди.   

Ўз навбатида ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ёш тадқиқотчилар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликка доимо тайёр эканимизни билдирмоқчиман.   

Нишант Бажаж, “Pratiksha Hospitals” компанияси ижрочи директори:

- Ўзбекистон сўнгги йилларда компаниямизнинг муҳим инвестицион ҳамкорига айланди. Шу боис ҳам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат парламентига йўлланган мурожаатномаси катта қизиқиш билан кузатиб бордим.

Мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш, хусусан, тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун янада кенгроқ имкониятлар берилиши бизни қувонтирди. Бу бизни Ўзбекистон бозорида фаол ишлашга ундайди.

Компаниямиз ҳозирги кунда Самарқанд ва Термиз шаҳарларида кенг тармоқли, замонавий клиникаларни ишга тушириш бўйича иш олиб бормоқда. Ўйлайманки, бугунги маърузада айтиб ўтилган вазифалар мамлакат иқтисодиётининг босқичма-босқич либераллаштиришга хизмат қилади.

Риту Бери, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият ва туризм элчиси:

- Мен Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини диққат билан кузатдим. Маърузада илгари сурилган ташаббуслар давлатингиз тараққиётида муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, туризм сектор тўғрисида билдирилган фикрларини алоҳида қайд этмоқчиман. Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда туризм дунёдаги ҳар бир мамлакат учун устувор йўналишга айланган.

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти эса  бир неча минг йиллик тарихга эга. Дунёга машҳур тарихий шаҳарларингиз, мамлакатингизни ҳақли равишда жаҳондаги энг йирик туризм брендлари қаторига кириши учун имкон беради.  Туризм соҳаси ривожида биз Ўзбекистон билан елкама-елка фаолият олиб боришга тайёрмиз.

Озода ?кромова, Деҳли шаҳрида истиқомат қилувчи ватандошимиз:

- Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини Ҳиндистонда дўстлар даврасида кузатдик. Унда илгари сурилган таклиф ва ташаббуслардан жуда таъсирландик.

Мамлакатимизда илм-фанни янада ривожлантириш,  ёшларни билим олишлари учун имкониятларни кенгайтириш, уларни юксак маънавият эгаси этиб тарбиялаш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз бу йўналишдаги васифаларни давом этишини билдирдилар. Хусусан, олий таълим тизимида катта ўзгаришлар рўй бериши, ажратилаётган давлат гранти икки баравар ошиши, айниқса қизлар учун алоҳида қўшимча имтиёзлар яратилиши борасидаги таклифларини алоҳида таъкидлашни истардим.

Биз ёшлар Президентимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатни, билдирган таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз ҳамда уларни ҳаётга тадбиқ этиш жараёнида фаол қатнашамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net