Ҳимояга муҳтож болаларнинг реинтеграцияси билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди

06.01.2022 11:27

ТОШКЕНТ, 6 январь. /«Дунё» АА/.   Бугун Олий Мажлис Сенатида  ЮН?CЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ўзаро ҳамкорликда «Болаларни республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш ва улар реинтеграциясининг долзарб масалалари» мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатасидан маълум қилинишича, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) кўмагида ўтказилган ушбу тадбирда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига болаларни жойлаштиришнинг олдини олиш масаласи ҳамда уларни оилалар ва жамиятга тегишли равишда реинтеграцияси соҳасидаги натижалар сарҳисоб қилинди.

Хусусан, республика ўқув-тарбия муассасаларидан чиқарилган болаларнинг реинтеграцияси билан боғлиқ муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, ёпиқ муассасалардан қайтгач, кўплаб ўспиринлар бундай муассасаларга жойлаштирилишига сабаб бўлиб, ҳали ҳам ечим топмаган ижтимоий муаммоларга дуч келади.

Улар ота-оналар, бошқа оила аъзолари, мактаб ва ҳамжамиятлар томонидан қабул қилинмаслиги мумкин. Шу сабабли ёпиқ муассасалардан қайтган болалар учун реинтеграция хизматлари, жумладан, оилаларни қўллаб-қувватлаш хизматларини яхшилаш ўта муҳимдир.

Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш фақат энг сўнгги чора сифатида имкон қадар қисқа вақт давомида қўлланилиши ва халқаро стандартларга мувофиқ истисно ҳолатлари билан чекланиши лозимлиги иштирокчилар томонидан таъкидланди.

?хтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидаги болалар аҳволини баҳолаш уларнинг аксарияти қийин ҳаётий шароитдаги оилалардан эканлигини кўрсатмоқда.

Йиғилишда таъкидланганидек, агар диққатни қийин аҳволдаги оилаларни эрта аниқлашга қаратилса, улар билан профилактика ишлари олиб борилса, маҳалла ва мактаблардаги ишлар янада кучайтирилса болаларнинг ҳимояси ва уларнинг фаровонлиги ошади. Бу, ўз навбатида қиз ва ўғил болаларнинг оиласидан заруратсиз ажратишни ва болаларни ихтисослашган муассасаларга жойлаштиришни камайтиришга хизмат қилади.

Болаларнинг энг яхши манфаатларини кўзлаган самарали реинтеграция ҳамжамият даражасидаги профилактика ва қўллаб-қувватлаш хизматларини ишлаб чиқиш ва уларни жорий этишни талаб қилади. Барча болалар, жумладан, қонун билан зиддиятдаги болаларни оилаларидан ажратиш ва интернат муассасаларига жойлаштиришнинг олдини олиш учун эрта аниқлаш, йўналтириш ва комплекс ижтимоий хизматларни тақдим этиш шулар жумласига киради.

Тадбир якунида норматив-ҳуқуқий база ва тармоқлараро ҳамкорликни такомиллаштириш, ҳамжамият даражасида оилани қўллаб-қувватлаш хизматларини кучайтириш, ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ хатарларнинг олдини олиш бўйича мониторинг ва самарадорликни баҳолаш ишларини ҳужжатлаштириш ва бошқа тавсиялар ишлаб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net