Ҳелена Фрейзер: Фуқаролик тизимини ислоҳ қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусларини олқишлаймиз

25.01.2020 11:17

ТОШКЕНТ, 25 январь. /“Дунё” АА/. БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Ҳелена Фрейзер Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида билдирилган қатор ташаббусларни эътироф этди.

- Мен Мурожаатномадаги ташаббуслардан таъсирландим, - деди у. - Хусусан, Президент Ўзбекистонни узоқ, машаққатли, аммо муҳим йўл кутаётганини таъкидлади. Бу каби марра ва саъй-ҳаракатлар мамлакатингиз халқининг турмуш даражаси, равнақи ва фаровонлигини оширишга қаратилган.

Давлатингиз раҳбари ўз Мурожаатномасида БМТ интилишларига мос бўлган қатор ташаббусларни илгари сурди. Қонун устуворлигини таъминлаш, БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси тавсияларига мос келадиган судьялар мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш шулар жумласидан.

Бундан ташқари, Президент таъкидлаганидек, "ҳалоллик вакцинаси"нинг жорий этилиши бутун Ўзбекистон учун фойдали бўлади.

Мурожаатномада таъкидланган яна бир жиҳат – инсон капиталини ривожлантириш ва иқтисодий эркинлаштиришдир. Шу муносабат билан хотин-қизларни кўпроқ жалб қилган ҳолда инсон капитали, тиббий ёрдам, аҳоли фаровонлиги ва таълим сифатини ошириш зарур.

Кейинги масала – ижтимоий ҳимоя. Аҳолининг заиф қатлами ёрдамга муҳтож. ЮН?СЕФ, Халқаро меҳнат ташкилоти ва БМТнинг Тараққиёт дастури Ўзбекистон ҳукумати билан бу борада фаол ҳамкорлик қилмоқда. Камбағалликни камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш одамларнинг ҳаёт кечиришини яхшилашдаги муҳим қадамдир.

Шу ўринда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласини ҳам таъкидлашни истардим. Орол муаммосини ҳал этишга қаратилган Экологик кодексни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш Ўзбекистон ва БМТнинг умумий мақсадларини ифода этади.

Президент Мурожаатномасида тилга олинган аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган ички миграция тизимини соддалаштириш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини мустаҳкамлаш, фуқаролик тизимини ислоҳ қилиш масалалари ҳам БМТ учун муҳим жиҳатлардир. Биз бу каби ташаббусларни олқишлаймиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net