Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғарманинг МДҲга аъзо давлатлар вакиллари билан қўшма мажлиси бўлиб ўтди

09.07.2020 13:59

ТОШКЕНТ, 9 июль. /«Дунё» АА. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Гуманитар ҳамкорлик кенгаши ва Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғарманинг МДҲ га аъзо давлатлар вакиллари билан қўшма мажлиси видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон давлатларининг Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро бошқарув раислари ҳамда маданият вазирлари иштирок этди.

Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, ташқи ишлар вазири ўринбосари ?лҳом Тўйчиев ҳамда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов иштирок этди.

Видеоконференцияда МДҲ га аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокамаси жараёнида Ўзбекистон томони таклиф қилган лойиҳа барча иштирокчи давлатлар вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг таъкидлашича, агентлик ҳамда "Мир" телерадиокомпанияси ҳамкорлигида "Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлиги" тўғрисида 50 дақиқали ҳужжатли фильм олиниши юзасидан келишувлар имзоланган, унинг бошланғич концепцияси шакллантирилган.

Фильм юзасидан конференция иштирокчилари ўз таклифларини билдирди, мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини тасдиқлашди.

Мулоқот чоғида МДҲга аъзо давлатларнинг Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси кўмаги билан амалга оширилаётган чора-тадбирлар (лойиҳалар) сxемаси режасининг 2020 йилда тасдиқланиши каби масалалар муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net