Германиянинг Росток университети Мурожаатномадаги вазифалар ижроси бўйича ҳамкорликка тайёр

27.01.2020 11:31

ГЕРМАН?Я, 27 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 24 январь куни Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этди. Унда давлат ва жамият ҳаётини ислоҳ қилиш, мамлакатда барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

 

Германиянинг Росток университети ректори Вольфганг ШАРЕК “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда Мурожаатномада билдирилган фикрлар бўйича қуйидагиларни қайд этди:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илм-маърифат, рақамли иқтисодиёт ва технологиялар ривожига алоҳида аҳамият қаратилгани таҳсинга сазовор. Зеро, бугунги чекланган ресурслар шароитида илм-фанни ривожлантириш, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий жабҳаларда замонавий технологияларни кенг жорий қилиш мамлакат тараққиётининг кафолати ҳисобланади. Шу боис Президентнинг 2020 йилни мамлакатда ?лм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилгани муҳим аҳамиятга эга. Бу, ўз навбатида, мамлакатда таълим сифатини яхшилаб, ёшларнинг чуқур билим олишлари, шунингдек, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш учун зарур имконият яратади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг Андижон давлат тиббиёт институти билан ҳамкорликда «Тиббиёт биотехнологияси» ихтисослиги бўйича университетимизда магистратура йўналиши бўйича қўшма таълим дастурини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб эса ўзбекистонлик талабалар ушбу ихтисослик бўйича Андижон давлат тиббиёт институти ҳамда Росток университетида таҳсил олиб, миллий ва халқаро стандартларга мос Германия дипломга эга бўлишади.

Шу тариқа Росток университети Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасида Мурожаатномада илгари сурилган ташаббусларни рўёбга чиқаришда ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net