Германиянинг «Kroschke Holding GmbH & Со. KG» холдинг компанияси раҳбари ?чки ишлар вазирлигига келди

07.03.2020 15:10

ТОШКЕНТ, 7 март. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирлигининг халқаро ҳамкорлик бошқармасида Германиянинг «Kroschke Holding GmbH & Со. KG» холдинг компанияси раҳбари К.Крошке билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Учрашувда Халқаро ҳамкорлик департаменти, Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва Aхборот технологиялари ва ахборотларни ҳимоя қилиш бошқармаси вакиллари иштирок этди.

Суҳбатда  давомида К. Крошке хавфсиз ҳаракатланиш, инновацион йўл белгилари, шунингдек транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва идентификациялаш жараёнларини рақамлаштириш соҳасидаги инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш тўғрисида маълумот берди.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, немис холдинги Марказий Осиёни ақлли йўл белгилари, транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва идентификация қилиш тизимлари билан таъминлаш орқали ўз фаолиятини кенгайтириш имкониятларни кўриб чиқмоқда. Немис томони шунингдек, қўшма корхона тузишни ҳам муҳокама қилишга тайёр.

?чки ишлар вазирлиги вакиллари ўз навбатида ушбу технологияларни мамлакатимиз йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларига жорий этиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдиришди.

«Kroschke Holding GmbH & Со. KG» таркибига 6 та компания киради. Ушбу компаниялар Германияда ўз соҳаларида етакчи ҳисобланади. Холдинг автомобил муҳитида инновацион ва рақамли бизнес моделларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда индивидуал ечимларни таклиф қилади. Компанияда айни пайтда 2 мингдан ортиқ 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net