Германия элчиси Тило Клиннер: Ўзбекистон Президентининг Германия билан ҳамкорлик муҳимлиги ҳақидаги сўзларини мамлакатларимиз ўртасида

06.11.2021 10:11

ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугун бўлиб ўтган инаугурация маросимидаги нутқидан чуқур таъсирландим», - деди Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер  «Дунё» АА мухбирига  интервьюсида.

- Президент нутқидан кейин Ўзбекистон фуқароларининг манфаатлари ва турмуш фаравонлигини юксалтириш давлат сиёсатининг диққат марказида бўлади, деган хулосага келдим. ?қтисодиётни ва, умуман, жамиятни эркинлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади - бу тўғри йўналишдаги муҳим қадамдир.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз сўзида Германия Ўзбекистоннинг жуда муҳим ҳамкори эканини алоҳида таъкидлади. Дарҳақиқат, биз жуда яқин ҳамкорлик алоқаларига эгамиз ва уларни янада ривожлантириш тарафдоримиз.

Ўзбекистон Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги юқори мартабали делегациясининг яқин кунларда Германияга ташрифи кутилмоқда. Ташриф давомида энергетика, тиббиёт, логистика ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилиниши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон «ГСП+» бенефициар мамлакати мақомини олди. Бу эса Ўзбекистон маҳсулотларини бозорларимизга божхона тўловларисиз етказиб бериш имкониятини тақдим этди. Ўзбекистондан Европага ўзбек  мева-сабзавот маҳулотларини экспорт қилиш бўйича биргаликда иш олиб бораяпмиз.

Биз Ўзбекистон Президентининг Германия билан ҳамкорлик муҳимлиги ҳақидаги сўзларини мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш бўйича вазифа сифатида қабул қиламиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net