Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

03.05.2021 10:31

ТОШКЕНТ, 3 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-?в Ле Дриан билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Турли даражаларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар кун тартиби ва жадвали, жумладан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва “Франция-Марказий Осиё” шаклидаги 2-вазирлар йиғилишини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, айрим минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат якунида Ўзбекистон Т?В раҳбари Франция томонини яна бир бор жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга таклиф қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net