Франция ташқи ишлар вазири махсус вакилининг мамлакатимиз вазирлик ва идораларига виртуал ташрифи давом этмоқда

05.02.2021 11:17

ПАР?Ж, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 2-5 февраль кунлари Франция ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паскал Лоронинг мамлакатимиз вазирлик, идора ва агентликларига виртуал ташрифи амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, онлайн-тадбирларда Ўзбекистон-Франция алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги лойиҳалари муҳокама этилмоқда. 

Жумладан, виртуал ташрифнинг биринчи куни «Ўзбеккосмос» ва «Ўзатом» давлат агентликлари билан видеомулоқотлар ташкил этилди. 

«Ўзбеккосмос» агентлиги раҳбарияти билан мулоқотда П.Лоро Ўзбекистон ва Франция ўртасида космос соҳасида алоқаларни ривожлантиришда 2018 йил октябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Франция космик  тадқиқотлар миллий маркази (CNES) ўртасида имзоланган космос  соҳасидаги ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартнома муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Унинг институционал ҳамкорлик, француз компаниялари ва Ўзбекистон ташкилотлари ўртасидаги саноат ҳамкорлигига кўмаклашиш ҳамда кадрлар тайёрлаш каби йўналишларда алоқаларни ривожлантиришда кенг имкониятлар мавжуд эканини таъкидлади.

Шунингдек,  «CNES» «Ўзбеккосмос» агентлиги билан алоқаларни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди. Хусусан, «Airbus Defence and Space» компанияси космос соҳасида ўз технологиялари билан катта тажрибага эга.

Ўзбекистон вакиллари космос соҳасида амалга оширилаётган фаолият, хусусан, 2030 йилгача ишлаб чиқилган стратегия бўйича маълумот берди.

П.Лоронинг «Ўзатом» давлат агентлиги раҳбарияти билан мулоқотида Ўзбекистонда режалаштирилган атом энергетикасини ривожлантириш лойиҳалари, Франциянинг мазкур соҳадаги кўмаги ва ҳамкорлиги муҳокама этилди.

Франция атом энергияси ва уни ривожлантириш бўйича дунёнинг етакчилари сафига киришини инобатга олиб, атом энергетикаси хавфсизлигини тартибга солувчи норматив-хуқуқий базани ишлаб чиқиш, саноат соҳасидаги ҳамкорлик, кадрлар тайёрлаш, атом энергиясини ишлаб чиқариш жараёнидаги чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишларида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга тайёрлик маълум қилинди.

Француз томони Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги лойиҳалар тадбиқ қилишда Франция ғазначилиги, «Bpifrance» сармоявий банки томонидан молиялаштириш ҳамда «Assystem», «General Electric», «Framatome»  компаниялари билан биргаликда фаол иш олиб боришга тайёрлигини тасдиқлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net