“Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди

10.06.2020 09:53

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунни (ЎРҚ–622-сон, 09.06.2020 й.) имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қонун билан “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди ва орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

“Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.

Ушбу орден билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (8 миллион 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net