ЕХҲТ Парламентлараро Ассамблеяси видеоконференциясида Ўзбекистон ютуқлари эътироф этилди

10.06.2020 09:53

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /«Дунё» АА/. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламентлараро Ассамблеяси Халқаро котибияти ва ушбу ташкилот раҳбарияти билан Марказий Осиё давлатларининг доимий парламент делегациялари раҳбарлари ўртасида видеоконференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати манбасига асосланиб.

Унда ЕХҲТ ПА Раиси Г.Церетели, Ассамблея Бош котиби Р.Монтелла ва ЕХҲТнинг Марказий Осиё минтақасидаги миссиялари раҳбарлари иштирок этди.

Видеоконференцияда Марказий Осиё давлатларида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди. Қолаверса, СOVID-19 инфекциясига қарши курашиш бўйича давлатлар тажрибаси ва улар муваффақиятлари бўйича ахборот алмашилди.

Жумладан, анжуманда Ўзбекистон Республикасининг ЕХҲТ ПА даги доимий делегацияси раҳбари — Олий Мажлис Сенати Раиси ўринбосари З.Низомхўжаев нутқ сўзлаб, мамлакатимизда коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

Видеоконференцияда иштирокчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида COVID-19 пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш борасида кўрилаётган тезкор ва муҳим чоралар, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижалар алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, тез орада онлайн режимда парламент ассамблеясининг кун тартибидаги масалалар бўйича ПА қўмиталарининг ҳисоботлари жадвал асосида эшитилишига келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net