ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари кеча Марказий сайлов комиссия

25.05.2021 16:24

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизга амалий ташриф билан келган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари кеча Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев билан учрашди, деб хабар берммоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, учрашувда экспертларга Бюронинг 2019 йилги парламент сайловларини кузатиш бўйича миссияси Якуний ҳисоботида тақдим этилган тавсияларнинг амалга оширилиши ва жорий йилда бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари борасида маълумот берилди.

Хусусан, Якуний ҳисоботда ўз аксини топган тавсияларнинг мақбуллари Ўзбекистон сайлов қонунчилиги ва амалиётига имплементация қилиниб, сайловларга оид миллий ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастурида белгиланган тадбирлар, сайлов комиссиялари аъзоларининг малакаси ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб ташкил этилган семинар-тренинглар, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар координатори ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамдаа изчиллик билан амалга оширилаётган бошқа ишлар бераётган самаралар қайд этилди.

Сайлов соҳасидаги ислоҳотлар билан танишган ЭБМ экспертлари юртимизда сайлов тартиб-тамойилларининг такомиллаштирилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди ҳамда бўлажак сайловларнинг умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юқори ташкилий даражада ўтишига ишонч билдирдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net