Европарламент вице-президенти Райнер Виланд билан музокара ўтказилди

07.05.2020 14:28

БРЮССЕЛЬ, 7 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Европа ?ттифоқидаги ваколатхонаси раҳбари Дилёр Ҳакимов ва Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Набижон Қосимов Европарламент вице-президенти, Европа халқлари партияси вакили Райнер Виланд билан видеоконференция шаклида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида анъанавий дўстона муносабатларга эга Ўзбекистон – Европа муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Р.Виланднинг таъкидлашича, Европа Марказий Осиё минтақасида ҳал қилувчи роль ўйнайдиган Ўзбекистон билан ҳамкорликка алоҳида эътибор беради. Европа Кенгашининг раҳбари Дональд Тускнинг ўтган йил Тошкентга ташрифи ҳар икки томон ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканининг яна бир тасдиғи. Ташриф давомида Дональд Туск Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан самарали учрашув ўтказди.

Европа халқлари партияси вакили Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига тўлиқ аъзо бўлиш истагини қўллаб-қувватлади ва ушбу йўналишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, у мамлакатимизнинг «GSP+» умумий имтиёзлар тизимига қўшилиши жараёнида кенг қамровли ёрдам кўрсатишини тасдиқлади. Бу Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа бозорига кенг миқёсда экспорт қилишни таъминлайди.

Р.Виланд коронавирус пандемияси билан боғлиқ дунёдаги бугунги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, жорий йилда «Ўзбекистон – Е?» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг мажлисини Брюсселда ташкил этиш, шунингдек,  Европа халқлари партияси делегациясининг Тошкентга ташрифини амалга оширишни маъқуллади.

Учрашув якунида Брюсселда қатор қўшма тадбирларни ўтказиш ва истиқболдаги ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net