Европанинг Осиё тадқиқотлари институти сайтида Мурожаатнома бўйича экспертлар фикри эълон қилинди

05.02.2020 10:12

БРЮССЕЛЬ, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Европанинг Осиё тадқиқотлари институти веб-сайтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан шарҳ эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда институт Осиё тадқиқотлари мувофиқлаштирувчиси Альберт Туркстра ва кичик илмий ходими Калум Томсоннинг фикр-мулоҳазалари келтирилади.

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси орқали мамлакатни модернизация қилиш ва ислоҳ қилиш бўйича кейинги қадамлар тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлдик. Ўзбекистон 2017 йилдан буён халқаро ҳамжамият кўз ўнгида жадал ривожланмоқда”, – дейилади шарҳда.

Таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномасида фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари ролини ошириш, камбағалликка қарши курашиш, коррупцияни тугатиш ва қонун устуворлигини таъминлаш  каби муҳим масалалар қайд этилган.

Муаллифлар мақолада Ўзбекистонда 2020 йилнинг ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилинишига эътибор қаратиб, рақамлаштириш мамлакатда рақобатдош иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга экани ҳақида фикр билдиради. Ёш малакали битирувчилар учун муносиб иш ўринлари яратиш, жамият ривожига ижобий таъсир кўрсатишини баён қилади.

Шунингдек, экспертлар Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг Европа ?ттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси билан ўзаро боғлиқ эканини таъкидлайди. Экспертлар фикрига кўра, Европа ва Марказий Осиё рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради. ?қтисодиётни рақамлаштириш чегараларни бошқариш, давлат идоралари, савдо, транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.

“Олий таълим соҳасида Ўзбекистон юқори натижаларга эришмоқда. 2016 йилдан буён мамлакатдаги олий ўқув юртларида талабалар сони икки баравар кўпайди, 19 та янги институт ва университет ташкил этилди. Мамлакатда AҚШ, Жанубий Корея каби 13 та чет эл университетлари филиаллари фаолият юритаётганини мамнуният билан қайд этиш керак”, – дейилади мақолада.

Муаллифлар мамлакатимизнинг транзит салоҳиятига тўхталиб, “Яқин келажакда Ўзбекистон транзит салоҳияти икки бараварга ортиши мумкин”, дея ўз қарашларини келтириб ўтади.

“Денгиз йўлига тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга бўлмаган Ўзбекистон ривожланиши учун транспорт-коммуникация муҳим аҳамиятга эга. Самарали ва ишончли транспорт тармоғи Ўзбекистон тараққиётини тезлаштиришга ёрдам беради, – дейилади Европанинг Осиё тадқиқотлари институти веб-сайтида эълон қилинган мақолада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net