Европа парламенти депутати билан музокаралар ўтказилди

30.07.2020 10:06

БРЮССЕЛЬ, 30 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Европа ?ттифоқидаги ваколатхонаси раҳбари Дилёр Ҳакимов Европа парламентидаги «ֿЕвропа шимолининг бирлашган сўллари/яшил сўллари» фракциясининг германиялик аъзоси Ҳелмут Шольс билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«ֿЕвропа шимолининг бирлашган сўллари/яшил сўллари» фракцияси 10 мамлакатнинг 18 та «сўл» партияси вакилларидан ташкил топган. Улар Европа парламентидаги 705 ўриндан 38 тасига эгалик қилади.

Тадбир чоғида Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. ?кки томон ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорликка оид битимни ишлаб чиқиш, «ГСП+» бенефициар мамлакати мақомини олиш ва мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича музокаралар олиб борилаётгани таъкидланди.

Ҳелмут Шольс Европа-Ўзбекистон муносабатларининг изчил ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдирди. Парламент аъзоси Европа парламентининг Халқаро савдо қўмитаси аъзоси сифатида фракциянинг савдо соҳасидаги позициясини мувофиқлаштириш мақсадида Европа ?ттифоқининг Ўзбекистон билан савдо алоқаларини диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади. У Ўзбекистоннинг «ГСП+» тизимининг бенефициар мамлакати мақомини олишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, республиканинг бунинг учун зарур бўлган 27 халқаро конвенцияга қўшилишини мамнуният билан таъкидлади.

Суҳбатдош, шунингдек, кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорликка оид битим лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаётган жараённи ижобий баҳолади.

Учрашув доирасида томонлар Брюсселда қатор қўшма тадбирлар ўтказиш бўйича келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net