Европа Кенгаши Президенти Европа ?ттифоқининг Ўзбекистон билан яқин мулоқотга қатъий садоқатини яна бир бор тасдиқлади

25.05.2021 16:20

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Европа Кенгаши (ЕК) Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Барқарорлик  ва фаровонликнинг асосий элементлари сифатида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш бўйича эътиборингизни мамнуният билан қабул қиламиз», - деб мактубдан истибос келтирган Ўзбекистон Президенти матбуот котиби ўзининг Телеграм каналида.

Европа Кенгаши Президенти Европа ?ттифоқи Ўзбекистон билан яқин мулоқотни давом эттиришга қатъий қарор қилгани ва Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим бўйича музокараларни якунлашдан манфаатдор эканини таъкидланган.

Шунингдек, ЕК раҳбари Ўзбекистон Президентининг иқлим ўзгариши, жумладан, Оролбўйида юзага келган муаммоларни бартараф этиш, Марказий Осиё бўйлаб ҳамкорлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ташаббус ва саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net