Эронга гуманитар ёрдам юборилади

12.03.2020 12:50

ТОШКЕНТ, 12 март. /“Дунё” АА/. Эрон ?слом Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фармойишга кўра, Эрон ?слом Республикаси ҳукуматининг коронавирус касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур буюм ва воситалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатини қўллаб-қувватлаш, ушбу инфекцияга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида Эронга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилади:

бир марталик стерил тиббий қўлқоплар;
ҳимоя қилувчи комбинезон;
махсус тиббий форма;
тиббий ниқоблар;
тиббий дока;
тиббий спирт;
гигиеник гель;
“Rutan” таблеткалар.

?нсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун Эронга фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси юборилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net