Эронда қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари олиб келинади

15.03.2020 10:36

ТОШКЕНТ, 15 март. /“Дунё” АА/. Президентимизнинг алоҳида кўрсатмасига мувофиқ, коронавируснинг олдини олиш чора-тадбирларига кўмаклашиш мақсадида Эрон ?слом Республикасига инсонпарварлик ёрдами юборилади, деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълумотига таяниб..

?нсонпарварлик ёрдами таркибида бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя қилувчи комбинезон, махсус тиббий форма, тиббий ниқоблар, тиббий дока, тиббий спирт, гигиеник гель, “Rutan” таблеткалари бор.

Юкни кузатиб бориш ва топшириш учун Эронга Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари бошчилигида делегация юборилади.

Ўзбекистон делегацияси Эронда қолиб кетган 14 нафар юк ташувчи ҳайдовчи, шунингдек, тадбиркорлар, талабалар ва бошқа ватандошларимизни ҳам олиб қайтади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net