Эрон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, улар қариндошлари ва яқинлари диққатига!

06.03.2020 15:07

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб Теҳрон шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси ҳузурида ?шчи гуруҳ тузилган бўлиб, у Эронда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар туну кун фаолият юритади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Элчихонанинг маълум қилишича, ҳозирги пайтда 50 га яқин ҳамюртимиз турли сабабларга кўра Эронда бўлиб турибди. 6 март ҳолатига кўра, улар орасида коронавирус билан оғриганлар қайд этилмаган.

Элчихона Эрон томонининг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди, ?шчи гуруҳ аъзолари фуқаролар билан учрашиб, тушунтириш ишларини олиб бормоқда, шунингдек, ватандошларга консуллик ҳуқуқий ва бошқа масалаларда ёрдам бермоқда.

Элчихона расмий веб-сайти ва «Телеграм» мессенжерида ташкил этилган махсус гуруҳ орқали Ўзбекистон фуқароларига Эрон ҳукумати ўрнатган меъёр ва қоидаларга, эҳтиёткорлик санитария чораларига қатъий риоя қилишни тарғиб қилмоқда.

Ватанга қайтиш ёки бошқа қарорга келишдан олдин мулоҳаза юритган ҳолда хулоса чиқаришни тавсия этяпти.

Ўзбекистон фуқаролари Эрондан қайтишни ихтиёр қилганда, фуқаролар 14 кун давомида махсус тайёрланган жойда карантинда бўлишади.

Ўзбекистон Республикаси элчихонасидаги ?шчи гуруҳ билан қуйидаги рақамлар орқали боғланиш мумкин:

Тел.: +98 2122832071; +98 2122299780;

Костурайев Костуражон (консул), тел.: +98 91201327823.

Элчихона интернет манбалари:

Элчихона веб-сайти: http://uzbekembassy.ir/

Телеграмдаги «Citizens of Uzbekistan in Iran» гуруҳи: https://t.me/UzbekistanCitizensinIran.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net