ЕО?? билан ҳамкорликнинг устувор жиҳатлари муҳокама этилди

07.05.2020 13:20

ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё» АА/. Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик масаласини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ишчи гуруҳи 6 май куни видеоконференцалоқа шаклида  йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Сенат ахборот хизмати манбасига асосланиб.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕО??) минтақавий иқтисодий интеграциялашув халқаро ташкилоти ҳисобланади. Бугунги кунда ташкилотга Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Россия давлатлари аъзо бўлиб, Молдова кузатувчи мақомига эга. Тузилма томонидан Вьетнам, Эрон, Сингапур, Сербия билан эркин савдо ва Хитой билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича битимлар имзоланган.

 Йиғилишда Ўзбекистоннинг ЕО?? билан ҳамкорлигига оид масалалар вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, илмий доира вакиллари, экспертлар иштирокида бир неча бор муҳокама қилингани таъкидланди. Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, 19 та мутасадди вазирлик ва идораларда тегишли ишчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан иқтисодий интеграция масаласида 16 та йирик тармоқ бўйича таҳлил ва комплекс ўрганишлар олиб борилди.      

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ЕО??га қўшилиш таъсири оқибатларини баҳолаш учун Ўзбекистон – Россия ишчи гуруҳи, эксперт гуруҳларининг тизимли ўзаро ҳамкорлиги ташкил қилинди. Тегишли йўналишлар бўйича аниқланган муаммолар батафсил ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, етакчи хорижий ва маҳаллий консалтинг компаниялари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари, хусусан, Бостон консалтинг групп (BCG), Гайдар институти, Президент Администрацияси ҳузуридаги ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан мазкур масала атрофлича ўрганилиб, тегишли таклиф ва хулосалар тайёрланди.

Юқорида айтиб ўтилган тузилмаларнинг асосланган хулосаларидан келиб чиқиб, йиғилишда ЕО?? билан ҳамкорликнинг мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларига таъсирининг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди. Ташқи савдо айланмасини ошириш, маҳсулотлар, тармоқлар ва умуман иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ортиши, меҳнат бозоридаги мувозанат ва меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиши айтиб ўтилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net