Элчи Виталий Фен: ?кки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги мунтазам мулоқот Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларини изчил ривожлантиришда а

20.01.2021 10:38

ТОШКEНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Жанубий Корея бир-биридан жуғрофий жиҳатдан узоқда жойлашган бўлишига қарамасдан, уларни халқларимизнинг миллий фазилатлари ва менталитетимиздаги ўхшашлик, тинчлик ва фаровонлик йўлидаги умумий мақсадлар бирлаштириб турибди. Бугун мамлакатларимиз вақт синовидан ўтган мустаҳкам алоқалар билан боғланган. 2019 йил апрель ойида эълон қилинган алоҳида стратегик шериклик мақоми буни ёрқин ифодаламоқда.

Ривожланишнинг мураккаб йўлини босиб ўтган, улкан иқтисодий, саноат ва интеллектуал салоҳиятга эга Жанубий Корея ва ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйган Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтиришдан манфаатдор.

«Дунё» АА мухбири Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен билан икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида суҳбатлашди.

— Ҳурматли Виталий Васильевич, ўзбек ва корейс халқлари ўртасидаги муносабатлар тарихи асрлар қаърига бориб тақалади. Бугун Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро ҳамкорликни алоҳида стратегик шериклик мақомида ривожлантирмоқда. Ушбу муносабатларнинг ўзига хос хусусияти нималардан иборат?

— 1991 йил 30 декабрь куни, Корея Республикаси биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган санада давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун асос қўйилган эди. 1992 йил 29 январь куни ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Ўша пайтдан бошлаб икки давлат ўртасида фаол сиёсий мулоқотлар олиб борилмоқда, буни сўнгги 29 йил давомида ўтказилган олий даражадаги ўн олтита учрашув ифода этиб турибди.

?кки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги мунтазам мулоқот Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларини изчил ривожлантиришда асосий омил бўлмоқда. Бу эса ўзаро муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларидан бирига айланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже ?ннинг таклифига биноан 2017 йил 22-24 ноябрь кунлари ушбу давлатга биринчи давлат ташрифини амалга оширди. Ушбу тарихий ташриф ҳар томонлама самарали бўлди ва мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаб берди.

Корея Республикаси Президенти Мун Чже ?ннинг 2019 йил 18-21 апрель кунлари Ўзбекистонга жавоб ташрифининг аҳамияти ҳам тарихий ва мазмунан мисли кўрилмаган бўлди, деб аташ мумкин. Айнан ушбу ташриф чоғида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзоладилар.

Ушбу саммитлар доирасида икки давлат Президентлари иштирокида ўтказилган бизнес-форумлар натижалари бўйича қиймати 22 миллиард долларлик инвестиция шартномалари тасдиқланди.

2020 йилда ўзаро муносабатларнинг асосий воқеалари 13 апрель ва 6 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Жанубий Корея раҳбарларининг телефон орқали мулоқотлари бўлди.

Давлат раҳбарлари анъанавий дўстона ва илиқ муҳитда икки томонлама алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни кенгайтиришнинг долзарб йўналишларини батафсил муҳокама қилдилар, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида 2020 йил 6-8 июль кунлари Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги делегация Сеул шаҳрида бўлиб, Корея Республикаси ҳукумати аъзолари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Коронавирус пандемияси бошлангандан бери Корея Республикаси қабул қилган биринчи хорижий делегация Ўзбекистон вакиллари бўлгани диққатга сазовордир. Бу стратегик шериклик муносабатларининг алоҳида даражаси, икки мамлакат уни мустаҳкамлашга интилаётганини яна бир бор тасдиқлади.

— Бугунги кунда Корея Республикаси Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо шерикларидан бири ҳисобланади. ?кки томонлама ҳамкорликнинг ушбу йўналиши ҳақида тўхталсангиз.

— Ўзбекистон ва Жанубий Корея вақт синовидан ўтган ишончли шериклардир.

Корея Республикасида 51 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Мамлакат саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш учун истиқболли бозор ҳисобланади. Жанубий Корея Жаҳон савдо ташкилотининг аъзоси сифатида халқаро кўламдаги савдо-сотиқ жараёнида фаол қатнашади ва дунёдаги энг йирик экспортчилар бешталигига киради.

Жанубий Корея мамлакатимизнинг ташқи савдо шериклари орасида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон статистика идораси маълумотларига кўра, 2020 йил ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,1 миллиард долларни ташкил қилган.

?нфратузилмани такомиллаштириш ва туристик хизмат турларини кенгайтириш бўйича амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар, шунингдек, 2018 йил февраль ойида Корея Республикаси фуқаролари учун жорий этилган 30 кунлик визасиз тартиб натижасида сўнгги йилларда мамлакатимизга келаётган Жанубий кореялик сайёҳлар сони кўпаймоқда. Хусусан, 2019 йил ушбу мамлакатнинг қарийб 36 минг фуқароси юртимизга ташриф буюрган – бу йўналишдаги кўрсаткич 30,3 фоизга ўсган. 2020 йил коронавируснинг салбий таъсирига қарамасдан, Жанубий Кореядан 7 мингга яқин сайёҳ Ўзбекистонга келган.

Ўтган даврда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги билан Жанубий кореялик шериклар иштирокида инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини ўз ичига олган барча келишувларни инвентаризация қилиш бўйича тизимли иш йўлга қўйилди. Эркин савдо тўғрисидаги ҳукуматлараро шартномани имзолашга оид масалаларни муҳокама қилиш учун 10 дан ортиқ музокара ўтказилди.  

Бугунги кунга қадар томонлар Мажбуриятлар тўғрисидаги битим бўйича келишувга эришган ва Эркин савдо тўғрисидаги ҳукуматлараро шартномани имзолаш бўйича музокаралар жараёни бошланиши кутилмоқда.

Жанубий Кореяга ўзбек деҳқонлари етиштираётган мева-сабзавотлар экспортини кенгайтириш мақсадида элчихона Корея Республикаси ҳайвонлар ва ўсимликлар карантини бўйича агентлиги билан ушбу мамлакат бозорига янги турдаги ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб кириш имкониятини яратиш бўйича мунтазам равишда музокаралар ўтказмоқда.

Жанубий Корея импортчилар ассоциацияси билан биргаликда мазкур ташкилот имкониятлари орқали корейс импортчилари орасида ўзбек экспортчиларининг маҳсулотлари, уларнинг тижорат таклифлари, мамлакатимиз ҳудудларининг экспорт салоҳияти тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни тарқатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

— 2020 йил 30 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари анжуманда Ўзбекистон рақамли ва «яшил» технологияларни кенгроқ жалб қилиш, шунингдек, транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини алоҳида таъкидлади.  

— Аввало шуни таъкидлаш керакки, Сеул ташаббуси билан ташкил этилган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форуми Шимоли-Шарқий ва Марказий Осиё давлатларининг Корея Республикаси билан ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга интилишини, шу жумладан ўзаро муносабатларнинг кўп томонлама форматини намойиш этган муҳим воқеа бўлди.

Давлатимиз раҳбари форумдаги нутқида бугун Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг етакчи компания ва банклари иштирокида юқори технологияли соҳаларда ўнлаб йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани, бу эса икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ва муваффақиятли шерикликнинг ёрқин намунаси бўлаётганини таъкидлади. ?лм-фан ва технологиялар соҳасидаги илғор ютуқларни ҳисобга олган ҳолда, биз шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, иқтисодиётни рақамлаштириш ва «яшил» ривожланишда Жанубий Корея тажрибасини жорий этиш Ўзбекистонга ўз саноатини жадал модернизациялаш ва такомиллаштириш, шунингдек, миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларида, шу жумладан қишлоқ хўжалигида маҳсулдорликни оширишга имкон беради.

Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форуми иштирокчилари минтақавий транспорт йўлакларини шакллантириш иқтисодий фаровонликнинг калити ва минтақа мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун рағбатлантирувчи куч экани тўғрисида якдил фикр билдирди. Президент Шавкат Мирзиёев тадбир чоғида Корея Республикаси Президенти Мун Чже ?н томонидан илгари сурилган «Янги шимолий сиёсат»нинг долзарблигига эътибор қаратди. Мазкур ташаббус Марказий Осиё минтақасидаги янги темир йўлларни Транссибирь магистрали ва «Ғарбий Европа - Ғарбий Хитой» янги темир йўл лойиҳалари билан уйғунлашиши учун катта имкониятлар очади.

Жанубий Корея ҳукуматининг Корея ярим оролини ўз ичига олган кенг қамровли транспорт маршрутини шакллантириш бўйича режаларининг муваффақиятли амалга оширилиши Ўзбекистон учун Корея Республикаси, шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақасининг бошқа давлатлари билан товарларни арзон нархларда ўзаро ташишни таъминлаш учун қулай шароитлар тақдим этади, деб ҳисоблайман.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси раҳбарлари томонидан Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида илгари сурилган асосий ташаббуслар, шу жумладан “рақамли” ва “яшил” тараққиёт, транспорт соҳасидаги ҳамкорликка оид таклифлар ўхшашлигини алоҳида таъкидламоқчиман.

— Маълумки, Ўзбекистонда йирик корейс диаспораси яшайди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда кўплаб ватандошларимиз Жанубий Кореянинг энг яхши таълим муассасаларида таълим олмоқда, шу жумладан йирик компанияларда меҳнат қилмоқда. Халқ дипломатияси мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қандай ҳисса қўшмоқда?

— Халқаро алоқаларни ривожлантиришнинг замонавий шароитида йилдан йилга аҳамияти тобора ошиб бораётган халқ дипломатиясининг ролини инобатга олмасликнинг иложи йўқ. Чунки бу мазмундаги дипломатия  мамлакатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни кенгайтириш ва халқларнинг яқинлашишига кўмак бермоқда.

Корейс миллатига мансуб аҳоли Ўзбекистон ҳудудида узоқ ўн йилликлар давомида яшаб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Шу билан бирга улар Жанубий Корея билан ўзаро маданий алоқаларни ривожлантиришда алоҳида ўринга эга. Ўзбек ва корейс халқлари мураккаб ва синовли пайтларда доимо бир-бирини қўллаб-қувватлаб келган ва Ўзбекистонда истиқомат қилаётган корейс диаспорасининг 180 минг вакили кўп миллатли ва кўп конфессияли жамиятимизнинг ажралмас қисмидир.

Ўзбекистонда корейс диаспорасига доимий эътибор қаратилмоқда, корейс маданиятига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, корейс тилини ўрганиш ва миллий урф-одатларни сақлаш ва ривож топтириш учун барча зарур шароитлар яратилган. Мамлакатимизда Корейс маданият марказлари ассоциацияси фаолият юритмоқда, унинг республика минтақаларида бўлинмалари мавжуд.

Ўз навбатида, 70 мингга яқин юртдошимиз, шу жумладан, меҳнат муҳожирлари ва талабалар доимий ёки вақтинча Корея Республикасида яшамоқда. Ўтган йил октябрь ойида Жанубий Кореядаги ўзбеклар уюшмаси ўз фаолиятини бошлади. Мазкур жамоатчилик ташкилоти ватандошларга зарур ёрдам бериш, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Халқ дипломатияси, шунингдек, ўзаро муносабатларнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланадиган парламентлараро ҳамкорлик орқали ҳам амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан, мамлакатларимиз қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги фаол мулоқот, спикерларнинг ўзаро ташрифлари, шунингдек, “Жанубий Корея – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик ассоциациясининг тизимли фаолиятини таъкидлашни истардим.

— Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар янги суръатларда ривож топмоқда. Ахборот технологиялари, рақамли тиббиёт, олий таълим ва маданият соҳаларида самарали ҳамкорлик изчил давом эттирилмоқда. Жанубий Корея тажрибаси мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига кенг жорий қилинмоқда. Ушбу соҳадаги муносабатлар истиқболларини қандай баҳолайсиз?

— Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик кўламида маданий-гуманитар соҳа муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун муносабатларнинг ушбу йўналишига ҳар икки мамлакатда ҳам давлат даражасида катта эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, ўзбек ва корейс халқларининг маданияти ва менталитети бир-бирига ўхшаш. Улар ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, катталарга ҳурмат, кичикларга ғамхўрлик, сабр-тоқат каби фазилатлар билан ажралиб туради. Халқларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар тарихи Буюк ипак йўли давридан бошланади. Буни «Афросиёб» музейида намойиш этилаётган VII аср охирида Самарқанд ҳукмдори томонидан Когурё давлати элчиларининг қабул қилиш маросими акс эттирилган деворий тасвирлар ҳам тасдиқлайди.  Шу ўринда мен Жанубий Корея билан ҳамкорликда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларнинг муҳимлигини таъкидламоқчиман.

Мамлакатимиз пойтахтида икки халқ ўртасидаги мустаҳкам дўстликни ифодалайдиган кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Корейс маданияти ва санъати уйи, Дўстлик боғидаги этник корейсларнинг Ўзбекистонга оммавий кўчирилишининг 80 йиллигига бағишланган ёдгорлик, Сеул кўчаси ва бошқалар шулар жумласидандир.

Ўзбекистон олий ўқув юртлари Жанубий Кореянинг 45 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасаси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Мамлакатимизда ушбу давлатнинг бешта университети филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Юқори таълим стандартларини инобатга олган ҳолда, ҳозирги вақтда Жанубий Корея университетларининг янги филиалларини ташкил этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар ёшларга мамлакатимизда талаб юқори бўлган йўналишларда таълим олиш имкониятини беради.

Ўзаро муносабатларнинг устувор йўналишларидан бири бўлган тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик ҳам изчил мустаҳкамланиб бормоқда. Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги кўмаги билан Корея Республикасининг энг яхши тиббиёт муассасаларида мамлакатимиз мутахассислари малакасини ошириш учун шароитлар яратилган. Ушбу давлатнинг етакчи шифокорлари билан ҳамкорликда мураккаб тиббий амалиётлар ўтказиш ва мамлакатимиз фуқароларининг тиббий кўриклари ташкил этилмоқда.

Ўтган йил Тошкент шаҳрида Корея Республикаси кўмаги билан қурилган Миллий болалар тиббиёт маркази иш бошлади. Ушбу педиатрия муассасасида юқори технологик тиббий хизматлар тақдим этилмоқда ва ноёб жарроҳлик амалиётлари учун имкониятлар яратилган.

Корея Республикаси COVID-19 тарқалишига қарши курашишда амалий ёрдам кўрсатмоқда. Жумладан, ўтган йил мамлакатимизда икки ой давомида корейс профессорлари Цой Чже Ук ва Юн Синг Жу фаолият олиб бориб, тажриба алмашди. Коронавирус пандемиясига қарши самарали курашни ташкил этишдаги фаол ва амалий ёрдами учун Цой Чже Ук 1-даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланди.

Кўриб турганингиздек, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Шу билан бирга, ушбу соҳадаги муносабатларни янада кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжуд ва мамлакатларимиз ушбу жараёндан ўзаро манфаатдорлик билдирмоқда. Корея Республикаси биз билан алмашаётган илғор тажриба Ўзбекистоннинг янада ривожланишига ҳисса қўшади, таълим, илм-фан, техника ва инновациялар, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда имзоланган ҳамкорлик ҳужжатлари эса бунинг учун мустаҳкам асос яратган.

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Ўзбекистон - Жанубий Корея ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш йўлида фаол иш олиб боришда давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net