Эдуардс Стипрайс: Мурожаатномада барча масалалар аниқ ва очиқ таҳлил қилинди

24.01.2020 10:36

ТОШКЕНТ, 24 январь/"Дунё" АА/. Европа ?ттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эдуардс Стипрайс “Дунё” АА мухбирига берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшишини билдирди.

- Президентнинг Мурожаатномасида барча масалалар аниқ ва очиқ таҳлил қилинди, - деди у. - Бу мамлакат ва халқаро шериклар учун аниқ вазифа ҳамда қарашларни шакллантиришда муҳимдир.

Давлат раҳбари вазифалар қаторида биринчи бўлиб қашшоқлик муаммоси ҳақида гапирди. Турли сабабларга кўра ва, эҳтимол, маданий анъаналарга биноан илгари бу муаммо ҳақида гапирилмас эди. Аммо сукут сақлаш билан муаммо ҳал бўлмайди. Президент бу ўринда нафақат муаммони белгилаб берди, балки уни ҳал қилиш йўлларини ҳам таклиф қилди. Бу биз, Ўзбекистоннинг халқаро шериклари учун муҳимдир. Чунки биз ушбу жараёнда кўмаклашиш учун аниқ платформани кўрмоқдамиз.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти томонидан кўтарилган кўплаб муаммоларни маҳаллий даражада ҳал қилиш имконсиз ва бунда халқаро ҳамкорлик зарур. Биз халқаро савдо ва транзит йўлакларини ривожлантиришда ёрдам беришга тайёрмиз.

Шу ўринда биз янги имконият ва янги тўсиқларни ҳам кўрмоқдамиз. Шунга қарамасдан Ўзбекистон билан қатор масалалар бўйича ривожланиб бораётган ҳамкорлик масалалари Президент томонидан устувор йўналиш сифатида белгиланганини таъкидлаш керак. Олий таълимни ислоҳ қилиш, соҳада сифат кўрсаткичларига эришиш, кредит модуллари, дипломларни ўзаро тан олиш, таълим сифатини ошириш шулар жумласидан. Бу ўринда Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи “Erasmus+” дастури бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистон билан Европа ?ттифоқи ўртасида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарблиги нуқтаи назаридан Европа ?ттифоқи томонидан 40 миллион евро миқдорида тўғридан-тўғри молиявий ёрдам бериш тўғрисида келишувга эришганимизни таъкидлаш жоиз.

Шунинг баробарида Шавкат Мирзиёев эътибор қаратган коррупцияга қарши кураш масаласига ҳам тўхталсам. Коррупция муаммоси қонун устуворлиги ва инвестицияларни жалб қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, инвестор қонунлар борлиги ва унга амал қилинишига ишонч ҳосил қилгандан сўнг мамлакатга йирик молиявий маблағлар кириб келади.

Мухтасар айтганда, Президент Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, муваффақият ўзимизга, шу жумладан, халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларга боғлиқ.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net