Душанбеда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

28.07.2021 12:13

ТОШКЕНТ, 28 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилишича, унда Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Ўзбекистон ва Беларусь мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибига кўра, мудофаа вазирлари ШҲТ доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақа ва дунёдаги ҳозирги вазият, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда ШҲТга аъзо мамлакатлар хавфсизлигига оид масалаларни муҳокама қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net