Душанбеда ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтди

07.08.2021 14:59

ТОШКЕНТ, 7 август. /«Дунё» АА/. Кеча Тожикистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг саккизинчи йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Йиғилишда  Ўзбекистон адлия вазири Р.Давлетов, Ҳиндистон ҳуқуқ ва адлия вазири К.Риджиджу, Қозоғистон адлия вазири М.Бекетаев, Хитой адлия вазири Т.?цзюнь, Қирғизистон адлия вазири А.Чинбаева, Покистон ҳуқуқ ва адлия вазири М.Фароғ Насим, Россия адлия вазири К.Чуйченко, Тожикистон адлия вазири М.Ашуриён, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ўринбосари Е.Ашимов иштирок этди.

Очиқ, дўстона, ўзаро англашув руҳида ўтган йиғилиш давомида иштирокчилар кун тартибига мувофиқ адлия вазирликлари ўртасидаги еттинчи йиғилиш доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича  ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилди.

Йиғилиш давомида адлия  вазирликлари раҳбарлари  пандемия даврида ҳуқуқнинг ролини муҳокама қилиш баробарида, COVID-19 асоратларини енгиш учун барча саъй-ҳаракатларини бирлаштириши ва ҳуқуқий тизимлар, дастурлар ва стратегияни замонавий воқеликларни ҳисобга олган ҳолда бирлаштириши лозимлигини таъкидлади.

?штирокчилар,  фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш, адлия вазирликларининг коррупцияга қарши курашишдаги роли юзасидан фикр алмашди.

Томонлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида коррупцияга қарши кураш бўйича алоқаларни жадаллаштириш, тажриба алмашиш каби муҳим ҳаракатларни жадаллаштириш муҳимлигини қайд этди.   

Йиғилиш якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net