Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон дўстлик ва ҳамкорлик парламентлараро гуруҳларининг биринчи қўшма йиғилиши бўлиб ўтади

19.09.2020 11:43

ДУШАНБЕ, 19 сентябрь. /“Дунё” АА/. Тожикистон пойтахтида Ўзбекистон парламент делегациясининг икки мамлакат дўстлик ва ҳамкорлик парламентлараро гуруҳларининг биринчи қўшма йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Тожикистоннинг “Ховар” агентлигига таяниб.

Олий Мажлис палаталари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясига Қонунчилик палатаси раисининг ўринбосари Улуғбек ?ноятов раҳбарлик қилади.

Мажлиси намояндагоннинг Ўзбекистон парламенти билан дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳига Тожикистон Республикаси Мажлиси Олининг Мажлиси намояндагон раиси муовини Дилрабо Мансури бошчилик қилади.

“Ховар” маълумотига кўра, Парламент делегацияларининг учрашувларини 21 сентябрь куни ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон делегацияси Мажлиси намояндагон раиси Маҳмадтоир Зокирзода билан ҳам учрашиб, Турсунзода шаҳрига ташриф буюради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net