Дунёда 2,9 миллиард одам интернетдан ҳеч қачон фойдаланмаган

01.12.2021 12:18

ТОШКЕНТ, 1 декабрь. / «Дунё» АА/. Халқаро Электралоқа иттифоқи (ХЭ?) томонидан эълон қилинган янги ҳисоботга кўра, ҳозирги кунда  дунё аҳолисининг 37 фоизи интернетга умуман уланиш имкониятига эга эмас, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«БМТ янгиликлар» веб-сайтига кўра, интернетдан фойдаланувчи шаҳарликлар сони қишлоқ аҳолисидан деярли икки баробар кўп. Шу билан бирга, интернетга уланмаган 2,9 миллиард аҳолининг 96 фоизга яқини ривожланаётган мамлакатларда яшайди.

?нтернетдан фойдаланувчилар ўртасидаги ёш тафовути ҳам  яққол кўзга ташланмоқда. Масалан, 15-24 ёшдаги аҳолининг 71 фоизи   қолган ёшдаги одамларнинг эса 57 фоизи интернетдан фойдаланади.

Ҳисоботда қайд этилишича, жорий йил охиригача интернетга уланган аҳоли сони қарийиб беш миллиардга етади. Ўтган йили бу кўрсаткич 4,1 миллиардни ташкил этган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net