Депутатлар Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан бир хулосага келдилар

29.04.2020 14:09

ТОШКЕНТ, 29 апрель. /«Дунё» АА/. Шу йил 28 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Таъкидлаш лозим, бугун Ўзбекистон ташқи сиёсати чуқур ўйланган ўзаро манфаатли ва амалий жиҳатдан мустаҳкам йўналишлар асосида ривожланиб бормоқда. Бунда Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрни ва ролини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, чегарадош давлатлар билан хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш устуворликка эга.

Ўзбекистон учун халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва жаҳон бозорига интеграциялашув жараёнлари ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. Бу борада Ўзбекистон ўз манфаати учун муҳим бўлган дадил қадамларни ташлади.    

ЕО?? билан интеграциялашув масаласини чуқур, илмий асосланган ҳолда ўрганиш мақсадида парламент қуйи палатаси томонидан ?шчи гуруҳи тузилиб, мазкур масала бўйича барча таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириш топширилган эди. Мажлисда ?қтисодий ?ттифоқ билан ҳамкорлик масаласи юзасидан ?шчи гуруҳининг ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг ЕО?? билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, хусусан ?ттифоққа тўлақонли аъзо бўлиб кириш ёки кузатувчи мақомига эга бўлиш каби шакллари Ўзбекистон манфаатларига нечоғлик мос келиши ва айни пайтда мақбул эмас деб ҳисобаланган жиҳатлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан ҳар томонлама ўрганилди, очиқ таҳлил қилинди.

ЕО?? билан ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари, тартибга солувчи органлар ва уларнинг фаолияти, шунингдек ўзаро келишув ва битимлар тузиш ва уларни амлага ошириш механизмлари мамлакат учун қандай истиқболли самаралар беради ва қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Шу ва бошқа қатор мавҳум саволларга аниқ, асосли жавоб топиш учун ушбу масаланинг концептуал жиҳатлари баробарида бошқа йирик, майда қирраларини ўрганиш ҳам назардан четда қолмади.

Хусусан, Ўзбекистоннинг ЕО?? билан алоқаларининг миллий иқтисодиётга таъсирини таҳлил қилиш, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларига ушбу Ташкилот билан ҳамкорликнинг мослигини ўрганиш, иқтисодиёт тармоқларига ижобий ва салбий жиҳатдан таъсирини кўриб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бу жараёнда Ўзбекистоннинг ЕО?? билан ҳамкорлиги масаласи юзасидан фуқаролар ҳамда бизнес ҳамжамияти ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари, олимлар, экспертлар, мутахассисларнинг ҳам мазкур масала юзасидан билдирган муносабатлари ҳам чуқур таҳлил қилинди.

Мазкур масала Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг фракциялари ҳамда қўмиталарда Ҳукумат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, мутаҳассислар иштирокида бир неча бор атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, ЕО?? билан ҳамкорлик юзасидан жорий йилнинг 10 апрель куни Ҳукумат вакиллари иштирокида «Ҳукумат соати», 16 апрель куни эса «Парламент эшитуви» ўтказилиб, уларда депутатлар томонидан кўтарилган бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистоннинг ЕО?? билан ҳамкорлиги ташқи савдо айланмасининг ортиши, иқтисодиёт тармоқлари рақобатбардошлигининг кучайиши ҳамда хорижий давлатларда меҳнат қилаётган ватандошларимиз ҳуқуқларининг ҳимояси мустаҳкамланишига хизмат қилади. Бундай ҳамкорлик натижасида қўшимча равишда қиймати 1,6 млрд. АҚШ долларига тенг маҳсулотларни экспорт қилиш, темир йўлда ташиш харажатларини 220 млн. АҚШ долларига арзонлаштириш ҳамда меҳнат мигрантлари даромадларини 15-20 фоизга ошириш имкониятлари пайдо бўлади.

Қишлоқ хўжалигида божхона тартибларини соддалаштириш ҳисобидан ЕО?? давлатларига Ўзбекистондан мева-савзавот маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми ошади. Шунингдек, халқаро ташишлар соҳасида рухсат бериш тартиблари соддалаштирилади, йўловчиларнинг, юклар ва транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши таъминланади.

Шу билан бирга, ўрганишлар мамлакатимизнинг ЕО?? билан ҳамкорлиги Ўзбекистон учун айрим тармоқларда ишлаб чиқаришнинг пасайиши, иш ўринларининг қисман йўқотилиши, инвестицион фаолликнинг ҳамда иқтисодиётни модернизация қилиш суръатларининг пасайишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, ЕО?? билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг ташқи савдо ва тўлов балансига ҳамда миллий валюта барқарорлигига таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, депутатлар Ўзбекистоннинг ЕО?? билан ҳамкорлигини йўлга қўйишнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий тараққиётининг асосий кўрсаткичларига, давлатимиз иқтисодий мустақиллигининг асосларига таъсирининг ижобий ва салбий жиҳатларини ҳисобга олиш лозим деб ҳисоблайдилар.

Мажлис давомида депутатлар томонидан ЕО?? билан ҳамкорликнинг айрим жиҳатлари юзасидан қатор масалалар кўтарилди. Жумладан, халқ вакилларини Ўзбекистон корхоналари ЕО?? маконида рақобатбардош бўла олиши, эҳтимол кутилаётган салбий оқибатларининг олдини олиш учун қандай чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги масалалари қизиқтирди.  

— ЕО?? билан ҳамкорлик мамлакатимизнинг бундан кейинги ташқи савдо алоқалари ривожида муҳим аҳамият касб этади. Энг асосийси, туризм соҳасида, халқаро юк ҳамда йўловчи ташувлари соддалаштирилади ва бу борадаги имкониятларимиз янада кенгаяди, — деди, Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акромова. — Бироқ, Ўзбекистон ЕО?? билан ҳамкорлик ўрнатишидан олдин тегишли инфратузилмани барпо этиш ва миллий қонунчиликни ЕО?? доирасида қабул қилинган стандартларга мослаштириб бориши лозим бўлади. Хусусан, божхона постлари инфратузилмасини тамомила қайтадан кўриб чиқиши керак.

— Ташкилот билан ҳамкорлик ўрнатилиши Ўзбекистондаги истеъмолчиларнинг минтақа бозоридаги иқтисодий рақобат натижасида нисбатан арзон ва сифатли маҳсулотларни харид қилиш имкониятини янада оширади, — деди, Қонунчилик палатаси депутати Ўктамжон ?сломов. —   Шу билан бирга, мамлакатимизда ҳали ривожланиб улгурмаган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш сегментлари ?ттифоқнинг бошқа аъзо давлатлари корхоналари томонидан эгаллаб олиниш хавфи ҳам сақланиб қолади.

Конструктив ва амалий руҳда кечган муҳокамалардан сўнг барча сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг ЕО?? билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи бўйича ўз позицияларини баён қилдилар.

Муҳокамалардан сўнг Қонунчилик палатаси ҳузурида тузилган ?шчи гуруҳининг хулосаси маъқулланди ва Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқида «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ, деб топилди ҳамда парламент қуйи палатасининг тегишли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор Олий Мажлис Сенати ҳамда Вазирлар Маҳкамасига жўнатиладиган бўлди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net