Давлат мукофотлари ҳамда “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими ўтказилди

09.08.2022 16:26

ТОШКЕНТ, 9 август. /“Дунё” АА/. Маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил 10 февралда қабул қилинган қонунга асосан, Ўзбекистонда 30 июль санаси “Халқлар дўстлиги куни” сифатида кенг нишонланмоқда. Республикамизда иккинчи бор нишонланаётган ушбу сана муносабати билан давлатимиз раҳбари фармонига асосан бир гуруҳ ҳамюртларимиз Ватанимизнинг юксак мукофотлари – орден ва медаллари билан тақдирланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси матбуот хизматидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 август куни пойтахтимиздаги “International Hotel” меҳмонхонасида ана шу мукофотларни ўз эгаларига тантанали топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унга турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, юртимизда миллатлараро дўстликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз таклиф этилди.

Тантана муносабати билан Ўзбекистон Президентининг мамлакатимизнинг кўпмиллатли халқига байрам табриги йўллади, 30 нафар турли миллат вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов Президент Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон ?смоилов Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан мукофотланган турли миллат вакилларига давлат мукофотларини топширишди.

Шунингдек, 283 нафар юртдошларимиз ва хорижий ҳамкорлар “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Қўмита раиси Рустамбек Қурбонов юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этиб, бугун юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга улкан муваффақиятлар тилади ва юксак мукофотларни эгаларига топширди.

Миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари вакиллари шундай юксак эътибога сазовор бўлишганидан давлатимиз раҳбариятига чуқур миннатдорлик изҳор этишар экан, юртимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни кўз қорачиғидек авайлаб асраш кераклиги тўғрисидаги фикр-мулоҳазарини баён этдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net