COVID-19 вируси тарқалган мамлакатлар сони 50дан ортди

28.02.2020 12:32

ПЕК?Н, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Хитой Соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитаси маълумотида қайд этилишича, Хитойда жорий йилнинг 28 февралига қадар 78 минг 824 киши ушбу вирусни юқтирган.  Қурбонлар сони 2 минг 788 кишини ташкил этди. Биргина 27 февралнинг ўзида яна 452 киши хасталикка чалинган. Ҳозирги кунда мамлакат бўйлаб 40 минг киши COVID-19 касаллигини юқтирган. Шифохоналарда оғир аҳволда ётган беморларнинг сони эса салкам 8 минг кишини ташкил қилмоқда.

Вазиятнинг ташвишланарли жиҳати шундаки, сўнгги кунларда касалликни юқтириш ҳолатлари қайд этилган мамлакатлар сони тобора ортиб бормоқда. Жорий йил 26 февраль ҳолатига кўра, коронавирус билан оғриган инсонлар 41 мамлакатда рўйхатга олинган эди. Бугунги кунга келиб улар қаторига Шимолий Македония, Грузия, Бразилия, Руминия, Хорватия ва бошқа мамлакат қўшилиб, COVID-19 кириб борган давлатлар сони 50 дан ортди.

28 февраль куни дунё оммавий ахборот воситаларида Беларусь, Янги Зеландия, Нигерия ва Литвада ҳам илк бор ушбу касалликни юқтирган беморлар аниқлангани маълум қилинди.

Бу дардга чалинганлар сони бўйича Хитойдан кейин Жанубий Корея, коронавирусдан вафот этганлар энг кўп қайд этилганлар мамлакатлар қаторида эса Хитойдан сўнг Эрон қайд этилади. Жанубий Кореяда 27 февраль куни касалликни юқтирганлар сони 256 нафарни ташкил қилиб, умумий беморлар 2 минг 22 кишига етди. Эронда эса таҳликали ҳолат юзага келган. ?талия, шунингдек, куни кеча беморлар сони салкам икки баробарга кўпайган Франция каби Ғарб давлатларидаги эпидемиологик вазият дунё жамоатчилигининг жиддий хавотирига сабаб бўлмоқда.

Касаллик хавфи ортиб бориши туфайли мамлакатлар COVID-19 зотилжами кириб келишининг олдини олиш мақсадида эҳтиёт чораларини кўрмоқда. Халқаро йўналишдаги авиақатновлар вақтинча чекланяпти ёки бутунлай тўхтатилмоқда, таълим муассасалари, чегаралар ёпилиб, саёҳат чипталари бекор қилинмоқда. Зиёрат, ўзаро ташриф, халқаро ва маҳаллий аҳамиятга молик турли тадбирлар номаълум муддатларга қолдирилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женевадаги брифингда дунё мамлакатлари юқумли касалликнинг янада кенг тарқалишига йўл қўймаслик учун унинг олдини олиш ва эпидемия назорати бўйича саъй-ҳаракатларни янада кучайтириши лозимлиги тўғрисида баёнот берди.

Брифинг чоғида 25 февраль куни дунё миқёсида ушбу касалликка чалинганлар сони илк бор Хитойдаги кўрсаткичдан юқори бўлди. Расмий маълумотларда келтирилишича, дунё бу кўрсаткич 459, Хитойда эса 412 кишини ташкил этган.

 

Шуҳрат Умиров,

“Дунё АА мухбири,

Пекин

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net