Буюк Британиядан муносабат: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ўзаро электр энергиясини етказиб бериш ва гидроэнергетика соҳасидаги ҳам

12.03.2021 13:44

ЛОНДОН, 12 март. /"Дунё" АА/. "Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзолангани бутун минтақа учун катта сиёсий ва иқтисодий аҳамиятга эга, - деди Буюк Британиянинг «Conservative Friends of Eurasia» ташкилоти раиси Бота Торе Хопкинсон “Дунё” ААга берган интервьюда. - Биринчидан, Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви натижалари ишончли шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва белгиланган вазифалар ижросини тезлаштиришга ёрдам беради. Коронавирус пандемияси бошланганидан буён Ўзбекистонга ташриф буюрган биринчи хорижий давлат раҳбари қўшни мамлакат етакчиси бўлганида ҳам рамзий маъно бор.

?ккинчидан, ушбу ташриф Марказий Осиёда сўнгги йилларда ҳар қандай глобал ёки миллий миқёсдаги турли синовлар таъсирига дош беришга қодир бўлган конструктив ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдевори шаклланганини тасдиқламоқда.

Учинчидан, пандемия таъсирида юзага келган глобал иқтисодий инқироз оқибатларидан ҳар иккала давлат ҳам азият чеккани сир эмас. ?қтисодий ўсишни тиклаш учун улар ўзаро савдони ривожлантириши, турли тўсиқларни олиб ташлаши, шунингдек, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириши керак. Шу сабабли ташриф якунлари бўйича томонлар махсус инвестиция жамғармасини тузиш ва 50 га яқин лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришилгани диққатга сазовордир.

Менинг алоҳида эътиборимни электр энергиясини ўзаро етказиб бериш ва Қирғизистонда гидроэнергетика иншоотларини қуришда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномалар жалб қилди. Буни улкан муваффақият, деб биламан. ?лгари кескинликни келтириб чиқарган сув ресурсларидан фойдаланиш масаласи энди қўшни ва қардош мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосига айланади ".

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net