Бухорода “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро форум ўтказилади

16.06.2021 18:39

23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро форум ўтказилади.

Глобал форум Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ушбу соҳадаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, бу борада парламент назорати механизмларини кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилмоқда.

Унда Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси Президенти Питер Лорд Баунесс, Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси Бош котиби Алтинбек Мамаюсупов, хорижий мамлакатлар парламентлари, парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари ва аъзолари, Ёшлар парламентлари, давлат органлари, халқаро ташкилотлар, ННТ, ОАВ вакиллари, илмий-тадқиқот муассасалари экспертлари анъанавий ва онлайн тарзда иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Глобал форумда Европа парламенти, Канада, Буюк Британия, Германия, Франция, ?талия, ?спания, Латвия, Болгария, Жанубий Корея, Хитой, Япония, ?ндонезия, Малайзия, Тайланд, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон, Қирғизистон парламентлари аъзолари ҳамда 30 нафардан ортиқ халқаро ташкилотлар экспертларининг маърузалари, таклиф ва тавсиялари эшитилади.

Халқаро форумнинг асосий тематик йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • Барқарор ривожланиш мақсадларининг самарали бажарилишини таъминлашда парламентнинг роли;
  • Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
  • Барқарор ривожланиш мақсадларининг статистик кўрсаткичларини шакллантириш;
  • Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчиликнинг иштироки;
  • Барқарор ривожланиш мақсадларининг бажарилишида парламент назорати, мониторинг ва баҳолашнинг аҳамияти;
  • Барқарор ривожланиш йўлида дунё парламентлари ўртасида халқаро мулоқот ва глобал ҳамкорликни ривожлантириш.

Глобал форум якунида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик бўйича Бухоро декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net