«Buscardini Communications» ахборот агентлиги Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида материал чоп этди

28.01.2020 10:32

БРЮССЕЛЬ, 28 январь. /“Дунё” АА/. Бельгиянинг «Buscardini Communications» ахборот агентлиги сайтида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатнома йўллади” сарлавҳали материал эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилган Ўзбекистонни тараққий эттиришнинг яқин истиқболдаги режалари таҳлили келтирилади. Хусусан, рақамли иқтисодиётга ўтиш, демократик ўзгаришлар, ижтимоий соҳани ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритилади.

Мақолада, шунингдек, Президент Ўзбекистон Жамоатчилик палатасини ташкил этиш ташаббусини илгари сургани қайд этилиб, давлат ва жамият ўртасида яқин ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсад қилингани, бунинг натижасида мамлакатда фуқаролар иродасини акс эттирадиган демократик ҳокимият қарор топиши билдирилади.

“Олий таълим тизимида муҳим ўзгаришлар амалга ошиши кутилмоқда. Хусусан, мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йил камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказиш белгиланган. Бу ўринда олий таълим қамровини ошириш тўлов контрактига боғлиқ бўлиб қолмаслиги, олий ўқув юртларига талабалар қабул қилишда давлат грантларини икки баробар кўпайтириш зарурлиги таклиф этилади”, дея келтирилади мақолада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net