Брюсселда «Ўзбекистон-Е?» парламентлараро ҳамкорлик қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди

01.02.2022 09:53

БРЮССЕЛЬ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Брюсселда «Ўзбекистон-Европа ?ттифоқи» парламентлараро ҳамкорлик қўмитасининг 15-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раҳбарлигидаги делегация иштирок этди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Е? делегациясига Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раисининг ўринбосари  Атиже Алиева-Вели бошчилик қилди.

Европа томонига Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ривожланиш стратегияси мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. Европарламент аъзолари Ўзбекистон томонининг ушбу дастуриламал ҳужжатни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Учрашув чоғида Олий Мажлис ва Европа парламенти ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Пандемия шароитида Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш, бу борада техник ҳамкорликни ривожлантириш, таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт, энергетика ва инфратузилма лойиҳалари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурсларини бошқариш, қишлоқ тараққиёти ва экологик барқарор қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига  алоҳида эътибор қаратилди.

?қтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, жумладан, савдо тўсиқларини бартараф этиш, минтақалараро ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, қайта тикланадиган энергетикани қўллаб-қувватлаш, молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш, сайёҳлик ва таълим алмашинувларини рағбатлантириш хусусида фикр алмашилди.

Томонларни қизиқтирган деярли барча соҳаларда икки томонлама муносабатлар жадал ривожланаётгани қайд этилди. Йиғилиш иштирокчилари барча даражадаги фаол алоқаларни  давом эттиришни қўллаб-қувватлади.

Учрашувда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш бўйича музокараларда эришилган муҳим ютуқлар эътироф  этилиши баробарида Брюсселга режалаштирилган олий даражадаги ташрифи чоғида ушбу ҳужжатни имзолаш учун ушбу жараённи тезроқ якунлаш муҳимлиги таъкидланди.

Европа томони республикада адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва ижтимоий сиёсат соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни мамнуният билан қарши олди. Европа парламенти 2021 йил октябрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистонда Президенти сайловини кузатиш учун биринчи марта ўз делегациясини юборди.

Учрашув иштирокчилари халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг айрим жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазият ва афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш юзасидан ҳам фикр алмашди.

Музокаралар якунида томонлар келаси йил Тошкентда навбатдаги йиғилишни ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net