Британиялик сиёсатчи: Президент ташаббуслари Ўзбекистонга бўлган ишончни янада мустаҳкамлади

25.01.2020 11:18

ЛОНДОН, 25 январь. /«Дунё» АА/. Буюк Британиянинг Европа ва Америка масалалари бўйича собиқ давлат вазири Алан Дункан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида қайд этилган масалалар бўйича ўз мулоҳазаларини изҳор қилди, даб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

– Дунё Ўзбекистондаги жараёнларни алоҳида диққат билан кузатмоқда ва эришилаётган ютуқларидан тобора ҳайратланмоқда, - деди сиёсатчи. - 2019 йил Ўзбекистон учун муҳим давр бўлди: парламент ва маҳаллий Кенгашларга адолатли, муваффақиятли сайловлар бўлиб ўтди, “The Economist” журнали Ўзбекистонни 2019 йилда энг катта ютуқларга эришган мамлакат, деб эълон қилди. Бу Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жадал ва ижобий ўзгаришлар кечаётганини тасдиқлайди.

Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида аниқ натижаларга эришишга қаратилган ғоя, режа ва таклифлар ўрин олган. Мамлакат ўз тараққиёт йўлидан бормоқда ва Ўзбекистон ёшлари яратилаётган янги имкониятлардан мамнун бўлиши керак. Давлат раҳбарининг интилишлари туфайли ёш авлод вакиллари келажакка ишонч билан қарашмоқда.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, кексалар ва хотин-қизларни эьзозлашдек маърифатли сиёсат диққатга сазовордир.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг  мамлакатни модернизация қилиш ва “ҳалоллик вакцинаси”ни жорий этиш орқали иқтисодиёт ва одамлар ҳаётидан коррупцияни йўқ қилиш борасидаги қатъияти халқаро кузатувчиларда катта таассурот қолдирганига ишончим комил.

Давлат раҳбари Ўзбекистонга сармояларни кенг жалб қилиш ва мамлакатни бизнес учун жозибадор қилиш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Президентнинг банк тизимини ислоҳ қилишга қаратилган ташаббуслари Ўзбекистон иқтисодиётига бўлган ишончнинг янада мустаҳкамланишида муҳим қадамдир.

Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси диққатга сазовордир. Бошқа мамлакатлар эса Ўзбекистоннинг танланган ривожланиш йўли бўйича тажрибасини ўрганиши керак.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net