Божхона постларида «коронавирус»га қарши қандай чоралар кўрилмоқда?

25.02.2020 11:13

ТОШКЕНТ, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Бугунги кунда хавф солаётган глобал муаммолардан бири бу, шубҳасиз, «коронавирус»дир. Юртимизга касаллик кириб келишининг олдини олиш бўйича Божхона потсларида барча чоралар кўрилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Божхона қўмитаси манбасига таяниб.

Янги коронавирус белгиларига респиратор аломатлар: иситма, йўтал, нафас қисиши, нафас олишдаги қийинчиликлар киради. Вирус асоратлари таъсири пневмония ва буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Ҳозирги кунга келиб бу касаллик дунёда 3 мингга яқин инсон ҳаётига зомин бўлди. Хитойнинг Ухан шаҳридан тарқалган вирус ўз кўламини кенгайтириб, ?талия, Жанубий Корея ва Эрон давлатларига ҳам тобора кенг тарқалиб бормоқда. Куни-кеча эса қўшни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида ҳам мазкур вируснинг тарқалгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Афғонистон ?слом Республикасидан юртимизга Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг «Айритом» чегара божхона пости орқали кириб келинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасига киришда шахслар, йўловчилар ва уларнинг қўл юклари ҳамда багажи назорат тартиб-таомилларидан қуйидаги тартибда ўтказилади:

1) чегара назорати бўлинмалари томонидан Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар мавжудлиги текширилади;

2) санитария-карантин бўлинмаси томонидан назоратдан ўтказилади;

3) Давлат чегараси орқали пиёда ўтадиган шахслар қўл юки билан бирга назорат тартиб-таомилларидан ўтиш учун залга йўналтирилади;

4) божхона назоратидан ўтказиш жараёнида божхона органлари фитосанитария ва ветеринария назорати органларининг қуйидаги вазифаларини ҳам амалга оширади:

фитосанитария ва ветеринария назорати буюмлари мавжудлиги тўғрисида сўраш;

фитосанитария ва ветеринария назорати талаб қилинадиган товарларни олиб кириш учун рухсат этувчи ҳужжатлар мавжудлигини сўраш;

қўл юки ва багажни назорат қилиш жараёнида фитосанитария ва ветеринария назорати объектлари мавжудлигини назорат техник воситалари ёрдамида кўздан кечириш.

Мазкур қарор талаблари ва «коронавирус»нинг кириб келишини олдини олиш мақсадида, Афғонистон ?слом Республикасидан келаётган ҳар бир фуқаро махсус дезинфекцияланган гиламлар орқали киритилиб, санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимларининг назоратидан ўтказилмоқда. Автотранспорт воситалари эса махсус дезинфекцияланган сувларга туширилиб, юртимизга киритилмоқда. Бундан ташқари, Афғонистон ?слом Республикасидан келаётган барча фуқаролардан тиббиёт ниқобларида бўлишлари талаб қилинмоқда.

Ушбу божхона постида хизмат олиб бораётган барча ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплар билан фаолият кўрсатмоқда.

Бир сўз билан айтганда, «коронавирус»нинг юртимизга кириб келиши олдини олиш учун зарур чоралар кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net