БМТ Халқаро ҳуқуқ комиссияси кўриб чиқаётган долзарб мавзуларга бағишланган иккинчи давра суҳбати якунлари тўғрисида

29.05.2020 10:41

2020-йил 28-май куни БМТ Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан кўриб чиқаётган долзарб мавзуларга бағишланган видеоконференция шаклидаги навбатдаги давра суҳбати ўтказилди.

Видеоконференция Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан биргаликда ташкил этилди.

Унда давлат органлари ва илмий-академик доираларнинг 40 дан ортиқ мутахассислари, хусусан Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ ассоциацияси вакиллари ва бошқалар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан “Давлат мансабдор шахсларининг чет эл жиноий юрисдиксиясидан иммунитети” ва “Ҳуқуқнинг умумий принциплари” мавзулари ҳамда ушбу мавзулар доирасида Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан ишлаб чиқилаётган моддалар ва хулосалар лойиҳалари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида экспертлар кўрсатилган мавзулар бўйича фаол мулоқот шаклида батафсил фикр ва мулоҳазалар билан алмашдилар, шунингдек, Комиссиянинг ишлаб чиқаётган ҳужжатлари юзасидан Ўзбекистоннинг мавқесига таклифлар тақдим этдилар.

?штирокчилар томонидан ушбу турдаги давра суҳбатлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро норма ижодкорлиги фаолиятидаги, шу билан бирга БМТ Бош Ассамблеяси Олтинчи (ҳуқуқий масалалар бўйича) қўмитаси доирасидаги иштирокини фаоллаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net