БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясида Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири бошчилик қилади

18.09.2022 12:59

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. 19-24 сентябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Нью-Йорк шаҳрида ташриф билан бўлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг Умумий мунозараларида нутқ сўзлайди.

Шунингдек ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади ҳамда кўп томонлама тадбирларда иштирок этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net