Бельгиядан муносабат: Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи минтақада сўнгги тўрт йилдан бери ҳукм сураётган янги ишон

11.03.2021 13:43

БРЮССЕЛЬ, 11 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг хориждаги дўстлари Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга амалга ошираётган давлат ташрифи ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини изҳор қилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Марказий Осиёдаги миллатлараро муносабатлар масалалари билан узоқ йиллар давомида шуғулланиб келаётган мутахассис сифатида шуни айтишим мумкинки, Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи минтақада сўнгги тўрт йилдан бери ҳукм сураётган янги ишонч руҳи ва ҳамкорликка интилиш муҳитини ифода эттирмоқда, - деди Ўзбекистон-Нидерландия дўстлик жамғармаси раиси Далия Чакар. - Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари учун яқин ва қардошлик муносабатларини ривожлантириш табиий жараён ҳисобланади. Улар умумий тарих, эътиқод, урф-одатлар, анъаналар соҳиби бўлган халқлардир. ?кки қўшни миллат битта дарёдан сув ичади.

Ўзбеклар ва қирғизларнинг ютуқлари ва орзу-ҳаваслари ҳам умумий бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади, деб тўла ишонч билан айта оламан.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net