Беларусда Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди

04.08.2020 11:04

М?НСК, 4 август. /«Дунё» АА/. Бугун Беларусда Президент сайловининг муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

«БелТА» ахборот агентлиги маълумотига кўра, 9 август куни сайловда иштирок этиш имконияти йўқ фуқаролар 4-8 август кунлари олдиндан овоз бериш ҳуқуқидан фойланиши мумкин.

Сайлов участкалари соат 10.00 дан 14.00 гача ва 16.00 дан 19.00 гача ишлайди.

Овоз бериш бюллетенларига Президентликка беш нафар номзод —Андрей Дмитриев, Анна Канопатская, Светлана Тихановская, Сергей Черечен ва амалдаги Президент Александр Лукашенко киритилган.

4 август ҳолатига кўра, Беларусь Республикаси  Президенти сайловида 201 нафар халқаро кузатувчи мамлакат Марказий сайлов комиссиясида аккредитациядан ўтган.  Шунингдек, 35 та хорижий дипломат, шу жумладан Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси вакиллари республикада аккредитациядан ўтган дипломатик миссияларининг кузатувчи мақомидаги гувоҳномаларига эга бўлди. Аккредитациядан ўтган миллий кузатувчилар сони эса 48 642 тани ташкил қилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net