Бағдод Амреев: Самарқанднинг меъморий обидалари нафақат туркий халқларнинг, балки бутун дунёнинг ўзига хос тарихий меросидир

12.02.2021 09:52

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /«Дунё» АА/. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби Бағдод Амреев Ўзбекистонга ташрифи доирасида Марказий Осиёдаги энг кўҳна ва аҳоли гавжум шаҳарлардан бири, тамаддунлар чорраҳаси ва жаҳон маданияти марказларидан бири бўлган Самарқандга сафар қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Б.Амреев Самарқанднинг Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Биби Хоним масжиди, Шоҳи Зинда ансамбли, Улуғбек расадхонаси ва ?мом Бухорий ёдгорлик мажмуаси каби диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.

Ушбу сафар якунида Бош котиб маҳаллий оммавий ахборот воситаларига интервью бериб, шаҳарнинг маданий-тарихий мероси ҳақидаги ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Унинг таъкидлашича, асрлар давомида бу қадимий ва муаззам шаҳар дунёнинг турли тамаддунлари ўртасидаги савдо-сотиқ, маданий-гуманитар, илмий-мафкуравий алоқаларнинг ривожланиши тарихида жуда муҳим роль ўйнаган.

У туркий халқлар Самарқанд билан фахрланишини урғулади. Бағдод Амреев таъкидлашича, Марказий Осиёда икки Уйғониш даврида ривож топган Самарқанднинг тарихий ва маданий диққатга сазовор жойлари унда чуқур таассурот қолдирган. Бу даврларда юксак ақл-идрок соҳиблари ва олимлар жаҳон илм-фани равнақига улкан ҳисса қўшган.

Б.Амреев Самарқанд меъморчилиги нафақат туркий халқларнинг, балки бутун дунёнинг ўзига хос маданий мероси эканини таъкидлаб, шаҳарни халқаро майдонда кенгроқ тарғиб этишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Туркий Кенгаш Бош котиби бугунги кунда Самарқанд инфратузилмаси ва сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларга юқори баҳо берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net