БААлик мутахассис иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди

24.02.2020 10:46

ТОШКЕНТ 24 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида БААнинг Вазирлар Маҳкамаси ва келажак ишлари вазирлиги вакили Азиз Хмуд Аль-Амери иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди. «Умумий сифат бошқаруви: Ҳукумат фаолиятини такомиллаштириш» мавзусидаги машғулотларда мамлакатимиз Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, 20 дан зиёд вазирлик ва давлат идоралари мутасаддилари иштирок этмоқда.

Тренинг иштирокчилари маҳорат дарсларида ҳукумат ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идоралар фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорликни ошириш бўйича ўзаро фикр алмашмоқда.

Тадбирнинг биринчи кунида самарали давлат тизимини шакллантириш, анъанавий ва сифат менежментлари ўртасидаги фарқни аниқлаш, стратегия ва уни амалга ошириш, стратегик мақсадга эришишда ютуқларни баҳолаш, самарали бошқариш воситаларини қўллаш, баҳолаш воситаларидан фойдаланган ҳолда иш фаолиятини мониторинг қилиш бўйича БАА тажрибаси ўрганилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net