Австриядан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан ?ҲТ саммити давомида илгари сурилган ташаббуслар аниқ мақсадларга қаратилгани ва

05.03.2021 12:35

ВЕНА, 5 март. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) 14-саммитидаги нутқи Австрия расмий, ишбилармон, эксперт-таҳлилий ва илмий-академик доиралари вакилларининг катта  қизиқишига сабаб бўлмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Ўзбекистон Президенти томонидан ?ҲТ саммити доирасида илгари сурилган ташаббуслар аниқ белгиланган мақсадларга қаратилгани ва дунёдаги ҳозирги жуда оғир вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўзининг долзарблиги билан ажралиб турди, - дейди “Ўзбекистон-Австрия” дўстлик жамияти раиси, «Askin&Co» компанияси бош директори Герберт Люгбауэр. -  Мамлакат раҳбарининг Тошкент шаҳрида ?қтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг молия институтлари иштирокида Халқаро банк-молия форумини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи, шунингдек, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги вазирларининг йиғилишини ўтказишга тайёрлиги мамлакатнинг ?ҲТ маконида хайрихоҳ ва ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ниятини яна бир бор тасдиқламоқда.

Ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида ҳам, Европа бўйича ҳам янги йўналишларни яратишга қаратилган Президент Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб қўйилган ?ҲТ минтақасидаги транспорт-логистика ислоҳоти, шубҳасиз экспортни ривожлантириш ва Европа давлатлари, шу жумладан Австрия бозорида ўзбек товарлари рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, пандемия оқибатларини бартараф этиш, савдо алоқаларини тиклаш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, логистика соҳасида қўшма дастурлар амалга ошириш ва «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш бўйича илгари сурилган таклифлар саммит иштирокчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланилди. Ўзбекистон ?ҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги алоқаларни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш йўлида зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net