АҚШнинг Демократик партияси Жозеф Байденни бўлажак президентлик сайловларида расман номзод сифатида кўрсатди

19.08.2020 18:05

ТОШКEНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Висконсин штатининг Милуоки шаҳрида бўлиб ўтган миллий анжуманда АҚШ Демократик партияси Жозеф Байденни шу йил ноябрда ўтадиган сайловларда президентликка номзод сифатида кўрсатди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТАСС ахборот агентлиги маълумотига кўра, овоз бериш пандемия сабабли виртуал шаклда бўлиб ўтди. Америка штатлари ва чет элдаги делегациялар вакиллари навбат билан ўз делегатлари Жозеф Байденга ёки вермонтлик сенатор Берни Сандерсга овоз беришлари тўғрисида эълон қилишди. Овоз бериш натижасига кўра, Жозеф Байден 3 минг 550 дан ортиқ овоз олиб, Демократик партиядан номзод сифатида кўрсатиладиган бўлди, 1 минг 150 дан зиёд вакиллар эса Берни Сандерсни йўқлаб овоз беришди.

Демократик партия вакилининг таъкидлашича, Байден расман президентликка номзод қилиб кўрсатилган ва бунга рози эканини тасдиқлаш учун нутқ сўзлашга таклиф қилинган. Нутқ сўзлаш тадбири пайшанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Жозеф Робинетт Байден, 20 ноябрь куни 78 ёшга тўлди. У тарих ва сиёсатшунослик бўйича бакалавр дипломига эга, ҳуқуқшунослик фанлари доктори илмий даражасига эга. 1973-2009 йилларда Делавэр штатидан АҚШ сенатор, 2009-2017 йилларда – АҚШ вице-президенти бўлган.

АҚШда президентлик сайловлари 3 ноябрга белгиланган. Республикачилар партиясидан номзод эса мамлакатнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net