АҚШ экспертлари Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳақида

27.01.2020 11:29

ВАШ?НГТОН, 27 январь. /«Дунё» АА/. АҚШ кенг жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномаси бўйича муносабат билдиришда давом этяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Марк Р?З, «Suhbat LLC» компанияси президенти ва ижрочи директори, Абдулла Қодирий "Ўткан кунлар" китобининг инглиз тилига таржимаси муаллифи:

– Таълим, маданият, маънавият соҳаларини ривожлантириш борасидаги ташаббуслар, коррупцияга қарши курашга қаратилган режалар менда катта таассурот қолдирди. Ўз навбатида, иқтисодиётни рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилиши Ўзбекистон банклари учун жаҳон молия бозорига чиқиш имконини беради. Бу жараён, шубҳасиз, барча соҳаларни қамраб олади ва мамлакатни модернизация қилиш, қўйилган мақсадларга эришишга хизмат қилади.

Виктор Ш?БЛ?, «The Washington Diplomat» газетаси бош муҳаррири:

– Президентнинг парламентга Мурожаатномасида таълим, илм-фан ва рақамли технологиялар соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор режалар белгиланган. Шунингдек,  банк соҳасини тараққий эттириш ва коррупцияга қарши фаол курашни давом эттириш борасида келгусидаги мақсадлар қайд этилган. Кўрсатилган вазифалар ижроси эса, шубҳасиз, мамлакатга жалб қилинадиган инвестициялар оқимининг ортишига таъсир қилади ҳамда унинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини тезлаштиради.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётида ўсиш кузатилаётганига гувоҳмиз. Британиянинг «The Economist» нашри Ўзбекистонни «Йил мамлакати» деб қайд этгани ҳам бежиз эмас, албатта. Бу катта ютуқ ва бундан-да юқори натижаларга эришиш учун Ўзбекистонда улкан салоҳият бор.

Таъкидлаш жоиз, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг амалдаги маъмурияти Ўзбекистон – Америка муносабатларини юксак қадрлайди. ?кки давлат ўртасидаги ана шундай яқин сиёсий алоқалар савдо-иқтисодий соҳада ҳам "ишончли кўприк" қуришга ёрдам беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net