АНОНС: Бугун Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди

07.08.2020 13:16

ТОШКЕНТ, 7 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси  бугун соат 10.00 да видеоконференцалоқа шаклида бошланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан 16 та масала, хусусан, 8 та қонун кўриб чиқилиши назарда тутилган. «Таълим тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва бошқа қатор қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини эшитиш назарда тутилган.

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ва бошқа масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи ҳам режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net